Миср президенти конституциявий бўҳронга ечим йўлларини топмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи x
Image caption Муҳаммад Мурсий мамлакатда юзага келган муаммога ечим топиш учун ҳарбийлар ва ҳакамлар билан музокара ўтказиш ниятида

Миср президенти Муҳаммад Мурсий мамлакатда юзага келган конституциявий бўҳронга ечим топиш учун ҳарбийлар ва ҳакамлар билан музокара ўтказиш ниятида эканини айтган.

Ҳафта охирида парламентнинг қуйи палатасига қайта иш бошлашга изн берувчи фармонни чиқарган Муҳаммад Мурсий ҳарбийлар ва ҳакамларнинг кескин норозилигига рўбарў бўлди.

Асосан жаноб Мурсийнинг исломий тарафдорларидан иборат бўлган парламент у президент этиб сайланишидан аввал ҳарбийлар томонидан тарқатиб юборилганди.

Таҳлилчилар сўзларига кўра, ўртада келиб чиққан тортишув Мисрда яна сиёсий бошбошдоқликни келтириб чиқариши мумкин.

Олий Конституциявий Маҳкама чиқарган датлабки қарор сайлов тартиби бузилгани учун парламент қуйи палатасидаги баъзи ўринларни ноқонуний деб топганди.

Мазкур қарордан кўп ўтмай ҳарбийлар парламентни бутунлай тарқатиб юборишди.

Аммо ҳарбийларда парламентни беркитиш ваколати бор-йўқлиги маълум эмас.

Қудрат бўшлиғи

Жаноб Мурсий якшанба куни парламентга қайта иш бошлашга изн берувчи фармонни содир этиш тортишувларга йўл очди.

Унин мазкур фармони маҳкама қарори билан бекор қилинди.

Чоршанба куни баёнот чиқарган жаноб Мурсий девони парламентни қайта тиклаш қароридан қудрат бўшлиғини тўлдириш мақсади кўзланганини маълум қилди.

Баёнотда таъкидланишича, президент "Миср ҳакамлари қарорини ҳурмат қилади ва ҳар қандай муноқашани бартараф этишни истайди".

"Барча сиёсий кучлар, муассисалар ва маҳкамалар вазиятни барқарорлаштириш учун бамаслаҳат иш юритишади," дея илова қилинади баёнотда.

"Мусулмон Биродарлари" партиясида бўлган жаноб Мурсий июн ойида мамлакатда ўтказилган илк эркин сайловларда президент этиб сайланган эди.

Бу мавзуда батафсилроқ