Японияда тошқин: 250,000 одамга уйларини ташлаб чиқиш буюрилди

Япония армияси Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Йўқолган шахсларни қидириш ишларига япон ҳарбийлари жалб этилган

Япония расмийларига кўра, мамлакат жануби-ғарбида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган тошқинга йўлиқмаслик учун 250 минг одамга ўз уй-жойларини ташлаб чиқиш буйруғи берилган.

Жанубий Кюши оролида сув тошқинлари ва ер кўчкилари натижасида охирги уч кун ичида камида 20 нафар инсон ҳалок бўлган.

Телевидение Кюши оролининг шимолий соҳилида уйлар ва кўчалардан оқиб ўтаётган лойқа сувларни намойиш этилган.

Япония Метеорология Агентлиги яна тошқин ва ер кўчкилари юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Япония матбуотига кўра, жума куни камида 7 нафар одам изсиз йўқолган.

Япон ҳарбийлари йўқолган инсонларни қидириш амалиётига жалб этилган.

Сўнгги 72 соат ичида Кумамото префектурасидаги Асо шаҳрида 75 сантиметрдан кўпроқ ёмғир ёққан.

Эвакуация буйруғи Фукуока, Кумамото ва Оита префектураларида 85 минг оила ҳаётига таъсир қилади.

Биргина Фукуока префектурасидан 190 минг одамга уйларини дарҳол ташлаб чиқиш буюрилган.

Ўз уй-жойларини ташлаб чиққанлар мактаб ва бошқа муассисаларга жойлаштирилмоқда.