Покистонда ҳудкуш ҳужумчи портлашидан инсонлар ҳалок бўлган

Покистон шимоли-ғарбида рўй берган худкушлик ҳужумида уч ёш бола дохил 9 инсон ҳалок бўлган, 15 дан ортиқ киши яраланган.

Ҳужумда Афғонистон чегарасига яқин Толибонга қарши курашувчи ҳарбий бўлим қароргоҳи нишонга олинган.

Бўлим қўмондони Мулла Наби аввал Покистон Толибони сафида бўлган, кейин улардан ажралиб чиққан бўлган.

Ҳудкуш ҳужумчи Толибонга қарши курашувчи ҳарбий бўлим қароргоҳи олдида ўзини портлатиб юборган.

Покистон ҳарбийлари Хуррамда жойлашган жангари гуруҳларга қарши бир неча ойдан бери амалиётлар олиб борган.

Мулла Набининг толибларга содиқ бошқа кўмондонлар билан тўқнашувга боргани айтилади.

Ҳудкуш ҳужумчи Мулла Наби турган хонага кирмоқчи бўлган.

Қўриқчи тўхтатишга уринганда портлаш содир бўлган.

Полиция Мулла Наби жароҳат олмаганини айтган.

Портлаш учун масъулиятни ҳали ҳеч бир жангари гуруҳ бўйнига олмаган.

Мулла Набининг асосий рақиби толибларнинг иттифоқчиси бўлган таниқли қўмондон мулла Тўфон деб кўрилади.

Бу мавзуда батафсилроқ