Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ун оилалик

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Шимолий Корея раҳбарининг шахсий ҳаёти жамоатчиликдан сир тутиб келинган

Шимолий Корея давлат телевидениеси биринчи бор мамлакат раҳбари Ким Чен Уннинг уйланганлигини тасдиқлаган.

Янги истироҳат боғининг очилиш маросимида Ким Чен Ун турмуш ўртоғи хоним Ли Сул Жу билан қатнашиши қайд этилган.

Кейинги пайтларда Ким Чен Уннинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ миш-мишлар кўпайган, маросимларга хушсурат аёл билан қатнашгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлган эди.

Ким Чен Уннинг ёнидаги аёлнинг кимлиги, синглисими, рафиқасими ёки дўстими эканлиги ҳақида турли тахминлар билдирилган.

Ким Чен Ин шахси ҳақида нафақат дунёда, балки мамлакати ичида ҳам жуда оз нарса маълум.

Шу пайтгача дунёдаги энг ёпиқ мамлакатлардан бири йўлбошчисининг шахсий ҳаёти жамоатчиликдан сир тутиб келинган.

Шимолий Корея раҳбарининг омма олдида чиқиш қилиб, турли қизиқишларини намойиш этаётгани эса турлича талқин қилинмоқда.

Бунга мамлакатда эсаётган ошкоралик шабалари сифатида ҳам, Ғарбга, одатларига нисбатан муносабатлар ўзгараётгани ёки шунчаки халқнинг эътиборини чалғитиш сифатида ҳам кўраётганлар йўқ эмас.

Ким Чен Ун ўтган йили отаси Ким Чен Ирнинг вафот этгани муносабати билан давлат бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Шимолий Коореянинг янги раҳбари Ким Чен Ин бобоси Ким Ир Сеннинг 100 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда нутқ сўзлаб, омма олдида илк бор чиқиш қилган эди.

Ким Чен Иннинг турмуш ўртоғи деб айтилаётган Ли хоним чоршанба куни маҳаллий телевидениедан кўрсатилади ва унинг номи радиода ўқилган саккиз дақиқалик нутқда эслаб ўтилади.

Бу мавзуда батафсилроқ