Тожикистон ҳукумати Би-би-си сайтига тўсиқ қўйган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Интернет сайтларига тўсиқ аҳолидан ҳақиқатни яшириш учун қилиниши айтилади

Тожикистон ҳукумати Би-би-си, "Лента.ру" интернет сайтлари, ҳамда маҳаллий "Озодагон" порталига киришга тўсиқ қўйган.

Бундан олдин мамлакатда YouTube видеолавҳалар тармоғи чекланган эди.

Тожикистон ҳукумати қошидаги Алоқа хизмати раҳбари Бек Зуҳуров Би-би-сига бу хабарни тасдиқлаган ва бунга ўзи топшириқ берганини айтган.

Тожик интернет-провайдерлари интернет сайтларига тўсиқ қўйиш кераклиги ҳақида оғзаки буйруқ олганларини маълум қилишган.

Кузатувчиларга кўра, интернет сайтларига тўсиқ қўйиш Тоғли Бадахшондаги ҳодисалар ҳақида аҳоли орасида расмий хабарлардан фарқ қиладиган маълумотлар тарқалишининг олдини олиш учун қилинмоқда.

24 июлдан буён Хоруғда генерал Абдулло Назаровнинг гумонланган қотилларини қўлга олиш амалиётлари давом этмоқда.

Ҳукуматни қониқтирмайдиган интернет сайтларини ёпиб қўйиш Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари қатори Тожикистонда ҳам одатий ҳолдек қаралади.

Алоқа хизмати раҳбари эса буни мамлакатда кечаётган ҳодисалар "нотўғри" талқин қилиниши ва ёритилиши боис, деб изоҳлаган.

Бу мавзуда батафсилроқ