BBC navigation

Хитойда анти-япон намойишлари бўлиб ўтган

Сўнгги янгиланиш 19 август 2012 - 10:07 GMT

Фаоллар япон байроғини Ёцури оролининг энг баланд нуқтасига ўрнатишган

Синхуа Хитой Давлат Ахборот Агентлиги хабар беришича, Хитойнинг қатор шаҳарларида Япония байроғини Хитой билан тортишувларга сабаб бўлиб келаётган оролга ўрнатилганига қарши намойишлар бўлиб ўтган.

Гуандун вилоятининг пойтахти Гуанчжоудаги Япония элчихонаси олдида 100 га яқин намойишчилар тўпланишган.

Шэнян, Харбин Циндао шаҳарларида ҳам минглаб одамлар кўчаларга чиққанлар.

Баъзи намойишчилар япон ресторани ва машиналарига ҳужум қилишган.

Хитойнинг қаршилигига қарамасдан, якшанба куни эрталаб япониялик фаоллар Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ороллардан бирининг қирғоғига етиб боришгач, мамлакат байроғини кўтаришган эди.

Хитойда Дяоюйтай, Японияда Сенкаку деб аталадиган баҳсли оролга 150 фаол ортидан яна 10 япон миллатчилари сузиб боришгани айтилган.

Япониялик фаолларнинг айтишича, сафардан мақсад Иккинчи жаҳон уруши пайти орол яқинида ҳалок бўлган миллатдошларини хотирлаш бўлган.

Япония қирғоқ қўриқлов ходимлари фаолларни сўроқ қилишган.

Илгари уларга баҳсли оролга киришга рухсат берилмаган эди.

Маълумотларга кўра, фаоллар япон байроғини Ёцури оролининг энг баланд нуқтасига ўрнатишган.

Айни пайтда архипелагни Япония назорат қилса ҳам, унга Хитой ва Тайван давлатлари ҳам даъвогар ҳисобланишади.

Шу ҳафта бошида хитойлик фаолларнинг оролга борганлари япон миллатчиларининг ғазабини қўзғаган эди.

Япония чегара қўриқчилари хитойликларни оролдан чиқариб юборишган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Япониядан мамлакати мустақиллигига даҳл қилмасликни ва баҳсли оролга кирмасликни сўраган.

Баҳсли оролларга қизиқиш 1999 йилда бу ҳудудларда газ заҳиралари топилганидан сўнг кучайган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.