BBC navigation

Ингушетияда дафн маросимида портлаш содир бўлган

Сўнгги янгиланиш 19 август 2012 - 12:48 GMT

Мусулмонларнинг энг муқаддас байрамларидан бири бўлмиш Ийд-ул Фитр арафасида Ингушетияда портлаш юз берган.

Портлаш шанба куни отиб кетилган полициячининг дафн маросими пайтида содир бўлган.

Етти нафар полициячи ҳалок бўлган, бир неча киши яралангани айтилмоқда.

Гувоҳларга кўра, портловчи мослама полициячилар ва марҳумнинг хизматдошлари эшикдан кириб келган пайт ишга солинган.

Ингушетиядаги ҳодисадан бир неча соат олдин Шимолий Кавказнинг бошқа минтақаси Доғистонда қуролланган киши масжидга кириб тўпланганларга қарата ўқ очган. Одамлар муқаддас Рамазон ойи тугашини нишонлаш учун йиғилиб туришган.

Бир неча киши яраланган. Масжидда топилган кучли портловчи модда зарарсизлантирилган.

Ўтган чоршанба куни йирик Назран шаҳрида содир этилган портлаш талофотларсиз кечган.

Портловчи мослама сув ва алкогол ичимликлар сотиладиган дўкон яқинида портлаган.

Хавфсизлик ходимларига кўра, ёз ойида бу каби ҳодисалар Ингушетияда деярли ҳар ҳафта уюштирилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.