BBC navigation

"Таиландда ўзбекистонлик уч аёл ҳибсга олинган"

Сўнгги янгиланиш 21 август 2012 - 09:24 GMT

Таиланднинг Daily News газетасидаги маълумотга таяниб CA-News агентлиги хабар қилишича, Бангкокдаги "Grace Hotel "меҳмонхонасида полиция аёлларни алдаш ва уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаганликда гумонланган уч Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган.

Гиёҳвандликка ва одам савдоси билан шуғулланишга қарши кураш бўлими ўзбекистонлик аёллар Бангкокдаги меҳмонхоналардан бирида фоҳишаликка мажбур қилинаётганлиги ҳақида хабар олгач, бу ишни ўргана бошлаган.

Полиция ўзбекистонлик жабрланган аёллар билан гаплашган. Аёлларга кўра, улар фоҳишаликка ўз ватандошлари томонидан мажбурланган.

"Тадбиркорлар" жабрланган аёлларга Россиядаги ресторанга ишга жойлаштириб қўйиш ваъдасини беришган. Сўнгра аёлларга ишга жойлаш учун қарз бўлганлари айтилган ва буни тўлаш учун фоҳишаликка жўнатилганлар.

Жабрланган аёллардан бири таиландлик мижозидан 2000 таиланд бати (63 доллар) олган. Унинг айтишича, ўртада турган аёллардан бири бу пулларнинг катта қисмини олиб қўйган.

Биринчи ҳибсдан кейин полиция бошқа жабрланганларни, уларнинг олиб қўйилган паспорт ва қўл телефонларини топган.

Ушбу воқеада гумонланаётган уч аёл айбларини бўйнига олмаган, Таиландга дам олиш учун келганларини айтишган.

Жабрланганлар Бангкокдаги инсон савдосидан азият кўрганлар бўлимига жўнатилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.