BBC navigation

Маҳкама Брейвикни руҳий соғлом деб топди

Сўнгги янгиланиш 24 август 2012 - 09:21 GMT

Брейвик ўзининг руҳий соғлом эканини айтиб келган

Норвегия маҳкамаси қотил Андерс Бейринг Брейвикни руҳий соғлом деб топган ва 21 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Брейвик Осло марказини портлатганида ва Утоя оролидаги ёшлар жамлоғида ўт очганида 77 одамни ўлдиргани ва 240 одамни жароҳатлаганини тан олди.

У ўзининг руҳий соғлом эканини урғулаб келган, бироқ айбдор эканини рад этган. Унинг айтишича, қотилликлар Норвегиянинг "исломийлашиши"ни тўхтатиш учун зарур қадам бўлган.

Прокурорлар унинг руҳий носоғлом деб топилишини сўрагандилар.

Беш ҳакам бир овоздан Брейвикни руҳий соғлом деб топганлар.

У террорчилик ва аввалдан тайёрланган қотилликда айбдор топилди ва 21 йиллик қамоқ жазосини олди.

Бироқ, у келажакда жамоатчилик учун хавфли деб топилса, қамоқ жазоси яна узайтирилиши мумкин.

Қарорни ўқиб эшиттирар экан, ҳакам Венш Элизабет Арнцен Брейвик "бартараф этилувчи тутқунлик"ка ҳукм этилишини айтди. Бу каби махсус ҳукм жамоатчилик учун хавфли саналган жиноятчиларга чиқарилади.

Ҳукмга биноан, Брейвик камида 10 йилни қамоқда ўтказиши шарт.

33 ёшли Брейвик мукаммал тайёрланган ҳужумларини 2011 йил июлида амалга оширди. Полиция зобити устбошини кийиб олган қотил Осло марказида машинага ўрнатилган бомбани портлатиши олдидан, Утоя оролига йўл олиб, ўз қурбонларини бирма-бир отиб ўлдирган.

У иқтидордаги Лейбористлар партиясини кўпмаданиятлиликни тарғиб қилиш ва Норвегиянинг ўзлигига таҳдид солишда айблайди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.