BBC navigation

Канадада суратга тушаётган келин сувга чўкиб кетган

Сўнгги янгиланиш 27 август 2012 - 09:56 GMT

Келинчакнинг жасади бир неча соатдан кейин топилган

Ҳаяжонли лаҳзаларни суратга муҳрлашни хоҳлаган келин билан боғлиқ фожеа Родон шаҳрининг истироҳат боғида юз берган.

Маълумотларга қараганда, келинлик либосида фаввора фонида суратга тушишни хоҳлаган 30 ёшли Мария Пантазопулос тошга сирпаниб, сувга тушиб кетади.

Полиция манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатган маҳаллий оммавий ахборот воситалари келинчакнинг ўзи атайлаб сувга киргани ва "trash the dress" кўринишида суратга тушишни хоҳлаганини ёзишган.

Таклиф қилинган сураткаш Луис Пагакиснинг айтишича, аёл ўзи сувга тушган ва бир нечта кўринишларни суратга олишни сўраган.

Бироқ оғир кўйлаги ҳўл бўлиб чўка бошлагач, сураткаш унга ёрдамга шошилган, лекин келинчакни қутқариб қололмаган.

Чўка бошлаган аёл кўйлаги жуда оғирлашиб кетганини айтган.

Аёлнинг жасади фожеадан бир неча соат ўтиб фотосессия ўтказилган боғ ҳудудидан топилган.

Воқеага гувоҳ бўлган икки кишига тез ёрдам хизмати кўрсатишга тўғри келган.

Мария Пантазопулоснинг дўстларига кўра, унинг тўйи июн ойида бўлган ва асал ойини Кариб оролларида ўтказиб қайтган.

"Мария жуда ҳам қувноқ қиз эди. Келинлик либоси қутида тахланиб ётмаслиги учун у билан боғлиқ эсда қоларли, қизиқарли суратларга тушишни хоҳлайман",-деб айтганди дейишган келинчакнинг дўстлари.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.