BBC navigation

Афғонистонда Қуръонни ёққан америкалик аскарлар жазоланади

Сўнгги янгиланиш 28 август 2012 - 08:00 GMT

Афғонлар Қуръон нусхаларини ёққан аскарларга қаттиқ жазо берилишини талаб қилишган эди

Афғонистоннинг Багром базасида Қуръон нусхалари ва диний китобларни ёққан 6 Америка ҳарбийларига, шунингдек, афғон толибларининг жасадини таҳқирлаган уч аскарларга ҳам ахлоқ тузатиш чоралари қўлланилади.

АҚШ қуролли кучлари ҳисоботига кўра, ҳарбийларнинг ҳаракатида Исломга нисбатан ҳурматсизлик бўлмагани боис, уларга нисбатан жиноий жазо берилмайди.

Афғонистондаги Америка назорати остида бўлган "Багром" базасида "Қуръони Карим"нинг ёқилиши бутун мамлакат бўйлаб бир неча кунлик зўравон намойишларга ва НАТОнинг Афғонистондаги базасига ҳужум қилинишига сабаб бўлган эди.

Бунинг оқибатида ўттиздан ортиқ киши, жумладан икки америка аскари ҳам қурбон бўлган ва ўнлаб кишиларга тан жароҳати етқазилган.

Чиқиндилар ёқиладиган печдан ҳаммаси бўлиб 53 та Қуръон нусхаси ва 162 та диний мазмундаги адабиётлар топилган.

Китобларнинг ҳаммасига олов тегиб саҳифалари қорайгани айтилган.

Мусулмонларнинг муқаддас Қуръони ва диний китобларнинг ҳаммаси Парван вилоятидаги Америка қамоқхонасида маҳкумлар махфий маълумотларни тарқатиш учун фойдаланмаслиги учун олиб қўйилади.

Ҳодисани ўрганган комиссия хулосасига кўра, ўртада таржимон бўлган йигитнинг ҳам айби бўлган. Таржимон "китобларнинг аксарияти экстремистик руҳда" деб айтган.

Шунингдек, таржимон ҳарбийларга бу китобларни қаерда сақлаш мумкинлиги ҳақида ҳам маслаҳат бермаган ва натижада Қуръон нусхалари эҳтиётсизлик натижасида ёқиб юборилган.

Ҳисоботда айтилишича, америкаликлар афғонларнинг огоҳлантиришларига эътиборсиз қарашгани ҳам воқеанинг кўламини оширган ва икки халқнинг бири-бирига ишончсизлигини кўрсатади.

Ҳодисани ўрганган генерал Брайан Уотсонга кўра, ҳарбийлар Ислом ва Қуръонга атайлаб ҳурматсизлик қилишмаган.

Текширув хулосалари АҚШ денгиз Кучларининг толибларнинг жасадини таҳқирлаган америкалик аскарлар иши бўйича қарори билан бир вақтда эълон қилинган.

Интернетда Америка аскарларининг Толиблар жасадлари устидан пешоб қилаётганликлари туширилган видео пайдо бўлгач, АҚШ ва Афғонистон расмийлари аскарларининг бу амалларини қоралаб чиққандилар.

АҚШ Денгиз Кучлари раҳбарияти текширув бошланганлигини маълум қилишган.

Толиблар ҳам ушбу амални қоралаб, аммо сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатмаслигини билдирганлар.

Айтилишича, бу иккала ишни текшириш ва суриштирув ишлари ниҳоясига етган ва унга қўл урган аскарларга хайфсан ва маошдан қирқиш каби маъмурий жазолар қўлланилади.

Афғонистон ҳукумати Ассошиэйтед Пресс агентлигига чиқарилган ҳукмга нисбатан муносабатини сешанба куни билдиришини маълум қилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.