BBC navigation

Афғонистонда беш нафар австралиялик аскарлар ўлдирилган

Сўнгги янгиланиш 30 август 2012 - 09:33 GMT

Афғон полициячилари ва ҳарбийларининг Толибон томонига ўтаётгани кузатилмоқда

Афғон аскари кийимидаги киши халқаро кучларнинг уч ҳарбийсини отиб ўлдирган.

Америка расмийларига биноан ҳужумчи афғон хавфсизлик хизматининг ходими бўлган.

Яна икки аскар Ҳелманд вилоятида содир этилган тикучар ҳалокатида қурбон бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси халқаро кучлар таркибидаги Австралия армиясининг аскарлари эканлиги айтилган.

Толибон афғон ҳарбийлари ва полициячилари орасидан ўз тарафдорларини оғдиришга фаол киришгани кузатилмоқда.

"Толибон" раҳбарларига кўра, бундай ҳужумлар НАТОга қарши курашнинг асосий нуқталаридан ҳисобланади.

НАТО кучлари маҳаллий ҳарбийларга ўқув машқлари ўтиб келади.

Йил бошидан буён афғон аскарлари томонидан 42 НАТО ҳарбийси ўлдирилгани қайд этилган.

Қурбонларнинг аксарияти Америка қуролли кучларига тегишли бўлган.

Шу билан бирга, БМТ маълумотларида келтирилишича, Афғонистонда тинч фуқароларнинг ўлими кейинги саккиз йил ичида 15 фоизга камайган.

НАТОнинг жангариларни яксон қилиш борасидаги ҳаракатларига қарамасдан, ҳар куни толибларнинг ҳужумлари амалга ошаётгани айтилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.