BBC navigation

АҚШ президентлигига номзод Мит Ромни 12 миллион иш ўрни яратмоқчи

Сўнгги янгиланиш 31 август 2012 - 08:22 GMT

Жаноб Ромни Америкада 12 миллион янги иш жойларини яратилишига ваъда берган

Республикачилар партиясидан президентликка номзоди қўйилган Мит Ромни Тампедаги партия қурултойида сайловчиларни Америка иқтисодини тиклашга чақирган.

Унга кўра, Президент Обама сиёсатидан хафсаласи пир бўлган америкаликларнинг келажакка умидлари сусайган.

"Америка келажагига ишончни уйғотиш вақти келди",-деб айтган Массачусетснинг собиқ ҳокими.

Ромни жанобларининг ишонишича, хусусий ширкатга раҳбарлик қилгани унга Америка иқтисодини инқироздан олиб чиқишда асқотади.

Республикачилар номзоди яқин тўрт йил ичида Америкада 12 миллион янги иш жойларини яратилишига ваъда берган.

Жаноб Ромни шунингдек, сайловда ғалаба қозонган тақдирда Обама ҳукумати соғлиқни сақлаш соҳасида жорий қилган реформаларни бекор қилишга яна бир бор ваъда берган.

Съезд президент Барак Обамага нисбатан танқидий чиқишларга бой бўлган.

"Оскар" мукофотининг совриндори Клинт Иствуд "Кимки ўзига юкланган вазифани бажара олмас экан, у билан хайрлашишга тўғри келади",- деб айтган Обама ҳақида.

Америка вице-президентлигига номзод Пол Райан ҳам шу фикрни қувватлаган.

"Биз тўрт йилни бир-биримизни айблаб ўтқазмаймиз. Биз ўзимизга масъулиятни олган ҳолда муаммоларни ечишга ҳаракат қиламиз",-деб айтган Пол Райан.

Унинг айтишича, "Тўрт йиллик атрофни айланиб юришдан сўнг Американи тўғри йўлга қайтариш керак".

Охирги ўтқазилган сўров натижаларига кўра, Ромнига овоз бермоқчи бўлганлар сони 44 фоизга етган, айни пайтда Обамани 42 фоиз сайловчи қўллаб турганлиги айтилмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.