BBC navigation

Покистон: АҚШ консули машинасига бомба ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Сўнгги янгиланиш 3 сентябр 2012 - 09:41 GMT
Портлашдан вайрон бўлган машина

Би-би-си мухбири Олим Мақбул: "Жангарилар ҳалиям истаган жойларида ҳужум қилиш қудратига эгалар."

Покистон шимол-ғарбидаги Пешовар шаҳрида интиҳорий бомба ҳужумчисининг АҚШ консуллигига қарашли машинани нишонга олиши натижасида камида уч инсон ҳалок бўлган.

Қўшма Шттатлар расмийларига кўра, АҚШ консуллигидан ҳеч ким ҳалок бўлгани йўқ, бироқ консулликнинг икки америкалик ва икки покистонлик ходими жароҳат олган.

Аввалроқ Покистон Ахборот вазирлиги икки Америка фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатганди.

Портловчи модда билан тўлдирилган машинанинг бориб АҚШ элчилигига қарашли машинага урилиши оқибатида чиққан портлашда камида 19 инсон жароҳат олган.

Худкуш ҳужумчи ҳайдаган машинада 110 килограмга яқин портловчи модда бўлган, деб айтган полиция зобити Абдул Ҳақ Ассошиэйтед-пресс агентилигига.

Унга кўра, портлаш юз берган жойда катта чуқурлик пайдо бўлган.

Пешовар яшовчиси Ирфон Хон Ассошиэйтед-пресс агентлигига портлаш рўй берган пайтда дўкон ичкарисида бўлганини айтади.

"Портлаш овозидан чўчиб кетдим. Портлаш саҳни чанг ва тутунга беланганди," - деб айтади Ирфон Хон. - "Мен бошқалар билан бирга портлаш жойига қараб югурдим ва иккита вайрон бўлган машинани кўрдим, яна битта катта машина ёниб ётарди."

Пешовар шаҳри Афғонистон билан чегарадош қабила ҳудудларига яқин жойлашган.

Толибон ва ал-Қоида жангарилари ушбу ҳудудда фаол ва шаҳарда бомба ҳужумлари тез-тез юз бериб туради.

Душанба кунги ҳужумда интиҳорий бомбачи дохил камида уч киши ҳалок бўлган, деб айтган полиция.

Ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олмаган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.