BBC navigation

Мавритания Ливия жосуслик хизматининг собиқ раҳбарини экстрадиция қилди

Сўнгги янгиланиш 5 сентябр 2012 - 10:12 GMT
Абдуллоҳ ал-Сенуссий

Абдуллоҳ ал-Сенуссий полковник Қаддофий ҳукумат ағдарилиши ортидан Ливиядан қочиб чиққанди

Мавритания Ливия жосуслик хизматининг собиқ раҳбари Абдуллоҳ ал-Сенуссийни Ливия ҳукумати ихтиёрига топширди, дея хабар беради Мавритания давлат матбуоти.

Ливия жаноб Сенуссийни полковник Қаддофийнинг ўнг қўли бўлган даврида содир этган жиноятлари учун жавобгарликка тортиш ниятида.

Шу ой бошида, Мавритания президенти Муҳаммад Абдул Азиз жаноб Сенуссий энг аввало Мавританияга ноқонуний киргани учун сўроқ қилинишини айтганди.

Абдуллоҳ ал-Сенуссий ўтган йил Муаммар Қаддофий ҳукумати ағдарилиши ортидан Ливиядан чиқиб кетганди.

У шунингдек Франса ва Халқаро Жиноят Маҳкамаси томонидан қидирилаётган эди.

Унинг экстрадиция этилгани ҳақидаги хабар Мавритания давлат телевидениеси ва ахборот агентлиги томонидан тарқатилган.

"Мавритания ҳукумати Ливиянинг собиқ истихоборот раҳбари Абдуллоҳ ал-Сенуссийни топширди," дея хабар берган Мавритания телевидениеси.

Франс-пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Маритания ҳукумати мулозими ушбу хабарни тасдиқлаган.

Хабарларга кўра, жаноб Сенуссий Ливия Адлия вазири бошчилигидаги ҳукумат ҳайъатига топширилган.

Айни дамда унинг қаерда экани маълум эмас.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.