BBC navigation

Афғонистонда яна портлаш юз берган

Сўнгги янгиланиш 8 сентябр 2012 - 08:54 GMT

Ҳужумга масъулиятни Толибон ўз зиммасига олган

Афғон полициясига кўра, НАТОнинг Кобулдаги қароргоҳи яқинида ҳудкуш ҳужумчи содир этган портлашда болалар дохил камида 6 киши қурбон бўлган.

Мотоциклда бўлган ҳужумчи бинога кириш олдида ўзини портлатиб юборган, деб хабар беради Рейтер агентлиги ҳам.

Воқеа жойидан унча узоқ бўлмаган масофада АҚШ, Италия элчихоналари, шунингдек, Президент қароргоҳи жойлашганлиги айтилади.

The Guardian рўзномаси ёзишича, Толибоннинг матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид ҳужум учун масъулиятни толиблар зиммасига олганини билдирган.

Шанба куни Кобулда Толибонга қарши курашган кучларнинг раҳбари бўлган Аҳмад Шоҳ Масъуднинг хотира кечаси ўтказилиши мўлжалланган.

Ўнлаб кишилар миллий байрам қилинадиган бу маросимга йиғилишган.

Аҳмад Шоҳ Масъуд-1980 йилларда Афғонистонда Совет қўшинларига қарши, сўнгра Толибонга мухолиф сифатида курашади.

Афғонларнинг қаҳрамони бўлган Аҳмад Шоҳ 2001 йил 9 сентябрда "Ал-Қоида" ҳудкуш ҳужумчиси томонидан ўлдирилади.

Йил бошидан буён ҳам Толибон, ҳам афғон аскарлари томонидан НАТО ҳарбийлари ўлдирилгани қайд этилган.

Маҳаллий расмийларнинг айтишича, Толибон ўз томонига кўплаб афғон аскарларини оғдириб олаётгани кучайган.

НАТОнинг жангариларни яксон қилиш борасидаги ҳаракатларига қарамасдан, ҳар куни толибларнинг ҳужумлари амалга ошаётгани хабар қилинмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.