BBC navigation

Миср ва Ливиядаги мусулмонларни дарғазаб қилган қанақа фильм?

Сўнгги янгиланиш 12 сентябр 2012 - 15:28 GMT

Минглаб норози мисрликлар тунни АҚШ элчихонаси ташқарисида ўтказганлари ортидан Қоҳирадаги Ғарб элчихоналари атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Бир гуруҳ Америка элчилиги биносига бостириб киришга муваффақ бўлганлар, 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларида ҳалок бўлганларнинг хотирасига тушириб қўйилган АҚШ байроғини юлиб олганлар.

Америка байроғи ўрнига қора исломий байроқ ўрнатилгани хабар қилинган.

Ливия расмийлари ўша тунда Бенғозидаги АҚШ консуллигига ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар орасида АҚШнинг Ливиядаги элчиси Кристофер Стевенс ҳам бўлган.

бу ерга босинг Ливиядаги норозиликда АҚШ элчиси ҳалок бўлган

Ушбу норозиликларга Америка Қўшма Штатларида истиқомат қиладиган инсонларнинг Муҳаммад Пайғамбар(САВ) ҳаёти ҳақида тасвирга олган фильмлари сабаб бўлган.

Би-би-си мухбири Жон Лейннинг ёзишича, Муҳаммад Пайғамбар(САВ) ҳаётининг "драматиклаштирилгани"га Миср ва Ливиядаги инсонлар дарғазаб муносабат билдирганлар.

Ислом динида Пайғамбар тасвирини кўрсатиш тақиқланади, дея эслатади Би-би-си мухбири.

"Фильм Пайғамбарни қаттиқ танқид қилган ва афтидан атайин мусулмонларни гижгижлаш мақсадини кўзлаган", деб ёзади Би-би-си мухбири.

бу ерга босинг Ливия ва Мисрдаги норозиликлар ҳақидаги фоторепортаж

Фильм ортида турганлардан бири Калифорнияда истиқомат қиладиган АҚШ фуқароси Сэм Бэсил.

У ўзининг исроиллик яҳудий эканини айтади.

Мисрда туғилган насроний Моррис Садек бу фильмни ўзининг АҚШда жойлашган телеканали орқали намойиш этишини айтган.

Америкада тасвирга олинган бу фильм ҳақида Яқин Шарқда кўпчилик Мисрдаги телеканаллардан бири гапирмагунича бехабар эдилар.

Радикал исломий оқим деб кўриладиган Салафийларга тегишли телеканал фильмдан парчалар намойиш этган.

"Ал-Нас" телеканалининг кўрсатувларини Мисрда ҳам, Ливияда ҳам томоша қилиш мумкин.

Ушбу фильмга қарши яна намойишлар режалангани ҳақида хабарлар тарқалган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.