BBC navigation

Шаҳзода Гарри Толибон ҳужум қилган базада бўлган

Сўнгги янгиланиш 15 сентябр 2012 - 14:59 GMT

Толибон ҳужум Америкада ишланган аксилисломий филмга жавоб амали эканини айтган.

Афғонистонда хизмат қилаётган Британия шаҳзодаси Гарри Толибоннинг ҳужуми чоғида Кэмп Бастион ҳарбий базасида бўлган.

Ҳужумда икки АҚШ ҳарбий денгизчиси ҳалок бўлган.

Америка расмийларига кўра, британ базасига ҳужум чоғида ракета ва пулемётлардан фойдаланилган.

Базада бир неча давлатлардант қўшинлар бўлган.

НАТО мулозимларига кўра, "шаҳзоданинг ҳаётига заррача хавф бўлмаган"

28 ёшини қаршилаётган шаҳзода Гарри Афғонистонга иккинчи бор сафар қилган.

'Филмга жавоб'

Кэмп Бастион Ҳелманд вилоятида, саҳронинг қоқ ўртасида жойлашган база бўлиб, у қаттиқ қўриқланадиган иншоот ҳисобланади.

Афғонистондаги халқаро кучлар Толибон мудофаанинг заифилигидан фойдаланиб, ҳужум уюштиришга муваффак бўлганини тан олишган.

Уларга кўра, ҳудкуш ҳужумчи базага ҳужум қилиб, жангариларнинг киришига йул очиб берган.

Толибон ҳужум Америкада ишланган аксилисломий филмга жавоб амали эканини айтган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.