BBC navigation

НАТО аскарлари 'афғон полицияси кучлари' томонидан ўлдирилган

Сўнгги янгиланиш 16 сентябр 2012 - 09:06 GMT

Афғонистонда НАТО етакчилигидаги махсус кучлар сафидан 4 нафари ўлдирилган. Расмийларига кўра, улар афғон полицияси ходимлари ҳужумига учрагани гумон қилинмоқда.

Айтилишича, жанубий Зобул вилоятидаги назорат нуқтасида юз берган ҳодисадан бери 5 полиция ходими ғойиб бўлган. Улардан бири ўлдирилган.

Агар ҳужумчилар полиция ходимлари экани тасдиқланса, бу билан жорий йил "ички ҳужумлар" натижасида ҳалок бўлган НАТО кучлари сони 51 нафарга етади.

Сўнгги ҳодиса Британиянинг икки аскари полиция кийим-бошидаги шахс томонидан ўлдирилишидан бир кун ўтиб кузатилган.

Жума куни эса, Қўшма Штатлар денгизчи кучларидан икки нафари Афғонистон жанубида Толибон тарафидан ҳалок этилганди.

Жангарилар Ҳелманд вилоятидаги Кемп Бастион базасига ҳужум қилиб, Американинг Ҳарриер русумидаги 6 та учоғини вайрон қилишган.

Назорат нуқтасидаги ҳужум

Хабар қилинишича, НАТО махсус кучлари Зобул вилоятидаги овлоқ Мезан ҳудудида нишонга олинган. Улар назорат нуқтасига қарши исёнкорлик ҳужумини тўхтишга уринишгани айтилади.

Зобул полиция хизмати бошлиғига кўра, аскарлар афғон миллий полиция хизмати кийим-бошидаги шахс томонидан ўлдирилган.

Ҳалок бўлганлар қайси давлат фуқаролари экани ошкор қилингани йўқ, бироқ улар Британия кучлари таркибида хизмат қилишган.

Кейинроқ, Афғонистон расмийлари Би-би-сига ўлдирилганлар махсус кучларидан бўлишганини маълум қилишган.

Расмийларнинг айтишларича, ҳужум чоғи бир афғон полиция ходими ўлдирилган, яна беш нафари бедарак қолмоқда.

Аммо, уларнинг Махсус кучларга қарши ҳужумга ҳақиқатдан ҳам алоқаси борми ёки жавобгар бўлиб қолишдан қўрқиб қочиб қолишганми, аниқ эмас.

НАТО расмийси матбуотга гапираркан, ҳужумчи тутилмаганини тасдиқлаган, аммо улар кўпчилик бўлганми йўқлиги қоронғу эканини айтган.

Хабарларда Зобулдаги ҳодисада қатор хорижий аскарлар яраланишгани ва ҳозир текширув ишлари бошлангани айтилади.

Мухбирларга кўра, бундай ҳужумлар афғон полиция кучларини тайёрловдан ўтказиш дастурини хабар остига қўяди.

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.