BBC navigation

Афғон ҳукумати Покистон рўзномаларини тақиқлаган

Сўнгги янгиланиш 25 сентябр 2012 - 14:56 GMT

Рўзномалаор тақиқланиши Покистон билан Афғонистон ўртасидаги таранглик янада ортаётган вақта тўғри келган.

Афғон расмийларига кўра, Покистонда нашр этиладиган рўзномалар мамлакат ҳудудида маън қилинади, боиси Покистон нашрлари Толибон мафкурасининг тарғиботчиси бўлиб хизмат қилаяпти.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигига кўра, рўзномалар толибонпараст тарғибот билан шуғулланаяпти ва ҳақиқатни ёзмаяпти, шунинг учун Афғонистоннинг шарқий вилоятларида истиқомат қиладиган ва Покистон рўзномаларини ўқийдиган афғонлар ўртасида хавотирлар келиб чиқишига сабаб бўлаяпти.

Афғон Ички ишлар вазирлиги Нангарҳор, Кўнар ва Нуристон вилоятларига олиб кирилган Покистон рўзномаларини мусодарқа қилига буйруқ берган.

Вазирлик Афғонистон-Покистон чегарасидаги энг гавжум ўтиб-қайтиш нуқтаси Торҳамга кўпроқ эътибор қаратишга, рўзномаларнинг Афғонистон ҳудудига олиб ўтилишининг олдини олишга буйруқ берган.

Ушбу янгилик Покистон билан Афғонистон ўртасидаги таранглик янада ортаётган вақта тўғри келган.

Шу кунларда Афғонистон яна бир бор Покистондан икки мамлакат чегарасидаги вилояти Кўнарга қарата ракеталар отишни шу заҳоти тўхтатишни талаб қилиб чиқди.

21 сентябр куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажлисида Афғонистон Ташқи ишлар вазири Залмай Расул Покистон отган ракеталар ўнлаб тинч фуқаролар ўлимига олиб келди, деб айтган.

БМТга кўра, чегара оша ҳужумлар туфайли 4000 ча одам ўзларининг доимий яшаш жойларидан кўчирилганлар.

Мухбирларга кўра, чегара оша ракета ҳужумлари Афғонистон учун "жуда оғриқли" масалага айланмоқда, чунки аксар афғонлар Покистоннинг Толибон билан тарихий алоқаларга эга эканлигидан яхши хабардорлар.

Ўтган ой Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай ва Покистон Президенти Осиф Али Зардорий чегара оша ракета ҳужумларини текшириш мақсадида икки мамлакат ҳарбийларидан тузилган қўшма ҳарбий ҳайъатни ташкил қилишга келишиб олган эдилар.

Расмий Исломобод айтишича, ушбу ракета ҳужумларида Афғонистон ҳудудида яширинаётган ва чегарадан ошиб ўтиб Покистон ҳудудига қуролли ҳужумлар уюштираётган Покистон Толибони жангариларини нишонга олмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.