BBC navigation

Гуржистон: янги ҳукумат тайёр, аммо бирга ишлаш қанчалар осон?

Сўнгги янгиланиш 8 октябр 2012 - 12:03 GMT
Бидзина Иванишвили

Бидзина Иванишвили

Гуржистон парламент сайловларида ғалаба қозонган "Гуржистон орзулари" коалицияси раҳбари миллиардер Бидзина Иванишвили янги ҳукумати таркибини эълон қилган.

Партия ғалабаси кейинги 20 йил ичида илк бор Гуржистондаги ҳукуматнинг тинч алмашинуви сифатида таърифланди.

Аммо, пойтахт Тбилисидаги Би-би-си мухбирига кўра, янги ҳукумат учун ҳамма нарса силлиқ кечади деб бўлмайди.

"Гуржистон янги ҳукумати аслида ўта фарқли ғояларга эга 6 партиядан тузилган коалиция: айрим аъзолар ғарбпараст либераллар, бошқалари мунтазам равишда ксенофобик хитоблар билан чиқувчи радикал миллатчилардир", дейди Би-би-си мухбири.

Ҳозиргача уларни Президент Михаил Саакашвили ҳукуматига қарши қарашлар бирлаштирган.

Мухбиримизнинг айтишича, энди улар қудратда экан, ўрталарида иттифоққа эришиш анчайин мушкул кечади.

Янги ҳукумат учун яна бир муаммо - Президент Саакашвилининг яна бир йил қудратда бўлиши.

Ва унинг партияси парламентдаги 45 фоиз ўринни эгаллайди.

Гуржистон замонавий тарихида илк бор ҳукумат кучли мухолифат билан ҳисоблашиши керак бўлади.

Яхши томони, бу - мамлакат демократияси учун ижобий тажриба.

"Бироқ, ўта адоватли кечган сайлов кампанияси, бир-бирларига қарата тош отишлар ортидан биргаликда ишлаш ҳам осон бўлмайди", дейди Би-би-си мухбири.

-------------------------------------------------------------------------------

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.