Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Биринчи хусусий космик кема фазога йўл олди

АҚШда биринчи хусусий космик кема - Falcon 9 ракетаси Канаверал бурнидан халқаро фазо станциясига йўл олган.

Бу SpaceX ширкатининг АКШ аэрокосмик агентлиги - НАСА билан учиришни режалаган 12 ракетасидан биринчисидир.

Dragon халқаро фазо станциясига 400 килограмм озиқ-овқат, кийим-кечак, эҳтиёт қисмлар ва илмий тадқиқотлар учун материалларни етказади.

НАСА фазогирларни Халқаро Фазо Станциясига олиб чиқишни ҳам хусусий ширкатларга топширишни режаламоқда.