BBC navigation

Ҳиндистонда уч ўзбек аёли фоҳишаликда гумон қилинмоқда

Сўнгги янгиланиш 9 октябр 2012 - 10:09 GMT

Полицияга кўра, ўзбек аёллари Деҳлидаги мавзеълардан бирида ноқонуний яшаб келишган

Ҳиндистон матбуоти хабарларига кўра, Деҳли полицияси душанба куни пойтахтда чет эллик аёлларни фоҳишаликка сотган йирик гуруҳни қўлга олган.

Рейд чоғида 3 нафар ўзбек аёлларининг ҳам ҳибсга олингани айтилади.

Hindu.com веб саҳифаси юқори мартабали полиция мулозимининг "Уч ўзбек аёли ҳамда уларнинг уч нафар мижозлари ҳибсга олинди" деган сўзларини келтиради.

Полицияга кўра, уч ўзбекистонлик аёл Деҳлининг GK-II мавзеъсидаги ижарага олинган уйда ноқонуний яшаб келишган.

Полиция халқаро фоҳишабозлик халқаси ортида тургани гумон қилинган ҳинд фуқаросини ҳибсга олган.

Фоҳишалик манбаи

Бу ўзбекистонлик аёлларнинг Ҳиндистонда биринчи марта фоҳишаликда гумон қилиниши эмас.

Ҳиндистон Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил ва Тайланд қаторида ўзбекистонлик аёллар фоҳишаликка сотиладиган манзиллардан бири ҳисобланади.

АҚШ Давлат департаментига кўра, Ўзбекистон одам савдосининг асосий манбаъларидан бўлган давлатлар қаторида.

Давлат Департаменти ўзбек эркаклари хорижда қуллик, аёллари эса фоҳишабозлик қурбони бўлаётганларини айтган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Фуқароларнинг хорижга чиқиш-келишини назорат қилиш идоралари - ОВИРда ёш аёллардан "хорижда фоҳишалик қилмайман" деган мазмунда тилхат ёздириб олиш амалиётини йўлга қўйган.

Аммо кузатувчилар бу ва ҳукумат кўраётган бошқа чораларнинг самарасиз эканини айтишдаи.

Мамлакатдаги ишсизлик ва коррупция одам савдосининг кучайишига сабаб бўлган асосий омиллар сифатида кўрилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.