BBC navigation

Толибон отиб кетган қизалоқ тезроқ оёққа туриши учун дуо қилинмоқда

Сўнгги янгиланиш 13 октябр 2012 - 10:18 GMT

Покистонда миллионлаб одамлар Толибон томонидан отиб кетилган 14 ёшли қизалоқнинг соғайишини сўраб, жамоат бўлиб дуо қилишмоқда.

Малала Юсуфзай пайшанба куни Равалпиндидаги ҳарбий касалхонага кўчирилган.

Шифокорлар ҳозирда ҳаёти учун курашаётган қизалоқнинг аҳволида келаси бир неча кун ичида кузатиладиган ўзгариш "ўта муҳим"лигини таъкидлашган.

Қизларнинг таълим олишларини тарғиб қилган Малала 4 кун бурун Свот водийсида Толибон қуроллиси тарафидан нишонга олинган ва бошидан жиддий жароҳат олганди.

Малала Юсуфзай уч йил бурун Свот водийсида Толибон юзлаб қизлар мактабларини вайрон қилгани ва толиблар назорати остидаги ҳаёти борасида кундаликлар ёзган ва уларни Би-би-си Урду Хизмати чоп этиб борганди.

Толибон Малалани "дунёвийликни тарғиб қилиш"да айблаган.

Полиция Малала Юсуфзайга қилинган ҳужумга алоқадор 4 киши қўлга олинганини айтади.

Аммо, ҳужумни уюштиришда гумон қилинган асосий шахс ҳамон очиқда қолмоқда.

Афғонистон бўйлаб ҳам миллионлаб мактаб ўқувчилари ҳам покистонлик тенгдошлари тезроқ оёққа туришини сўраб дуо қилишган.

Кобулдаги мактаблардан бирида гапирган Маориф Вазири Фаруқ Вардакка кўра, Малалага ҳужум қилган қуроллилар Афғонистон ва Покистондаги таълим соҳаси душманларидир.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.