BBC navigation

БМТ: Афғонистон ҳукумати Толибон билан норасмий мулоқот ўтказиши керак

Сўнгги янгиланиш 15 октябр 2012 - 08:40 GMT
Ян Кубиш

Ян Кубишга кўра, Афғонистон ҳукумати Толибон билан норасмий музокараларни бошлаши лозим

Афғонистондаги БМТ идорасининг раҳбари Ян Кубиш Афғонистондаги барча сиёсий кучлар, жумладан аксил ҳукумат кучлари билан норасмий мулоқот бошлаш ниятини билдирди.

Ян Кубиш сўзларига кўра, илк учрашув жорий йил охирига қадар бўлиб ўтиши керак.

Йил бошида Толибон билан расмий музокаралар ўтказиш ҳаракатлари натижа бермаганди.

Бунга Толибон раҳбариятининг уларда иштирок этиш нияти йўқлиги сабаб бўлганди.

Охирги ойларда Афғонистондаги барча сиёсий кучлар билан норасмий учрашувлар ўтказиш учун бир неча бор ҳаракат қилинди.

Июл ойида Афғонистон бўйича Токио халқаро анжумани чорчўбасида Япония университети Толибон ҳаракатининг икки юқори мулозими иштирокида учрашув ташкил этди.

Июн ойида эса Парижда яна бир тадбир йўлга қўйилди.

Мазкур тадбирда Афғонистон ҳукумати ва Толибон вакиллари иштирок этишди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.


Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.