BBC navigation

Радован Караджич 'Мусулмонларни қирғинбарот қилмаган'

Сўнгги янгиланиш 16 октябр 2012 - 08:32 GMT

Сребриница: Мусулмонлар кўксидаги битмаган яра

Босния серблари етакчиларидан бўлган Радован Караджич геноцид, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноят каби жами ўнта айбловга юз тутмоқда.

Булар ичида 1995 йили июлида Сребриница шаҳрида мусулмон эркакларини қатлиом этиш айби алоҳида урғуланади.

Ўшанда Сребриницада камида 8 минг нафар мусулмон эркак ва ўғил болалар ўлдирилган эди. Мусулмонларнинг ҳатто 15-16 яшар ўспиринларига ҳам шафқат қилинмаган.

Бу жиноят эса Иккинчи Жаҳон Урушида яҳудийлар қирғинбарот қилинганидан бери Оврўпода рўй берган энг йирик қатлиомдир.

Радован Караджич ҳозир Босния Герцоговина ҳудудларида биронта ҳам мусулмон зотини қолдирмай, уларни қирғинбарот қилиш ҳақида буйруқ беришда айбланади.

Босния уруши пайти серб кучлари мусулмон эркакларини қиғинбарот қилиб, қиз-аёлларни ақл бовар қилмас даражада жинсий таҳқирлашгани айтилади.

Босниялик муслима аёллар бир неча йил олдин Оврўпо маҳкамаларига мурожаат этишганида, жинсий таҳқирлар натижасида кўпчилик ҳатто туға олмайдиган бўлиб қолишгани айтилганди.

Бироқ ўз даврида ваҳшатли серб қўмондони бўлган 67 яшар Караджичўзига қарши илгари сурилаётган барча айбловларни рад этмоқда.

Жаноб Караджичга кўра, "уруш қурбонлари сони аслида кам ва у аслида, серб қўшинларини кўп ҳолларда тўхтатиб қолган".

Шунингдек, уруш пайти нималар содир бўлаётганидан бехабар қолганини ҳам айтган.

Радован Караджич 13 йил давомида Сербияда қочиб юрган ва 2008 йили Белградда автобусда ушланганди.

Айни дамда Гаагада бошқа бир серб қўмондони - Радко Младич устидан ҳам маҳкама кечмоқда.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.