BBC navigation

Афғонистондан Малола Юсуфзайни отган шахсни топиш сўралмоқда

Сўнгги янгиланиш 20 октябр 2012 - 14:29 GMT

Малала Юсуфзай душанба куни Бирмингамдаги шифохонага олиб келинган

Покистонлик мактаб ўқувчиси Малола Юсуфзайнинг Толибон жангариси деб гумон қилинган шахс тарафидан отиб кетилганидан бир ҳафта вақт ўтди.

Энди қотиллик уриниши ортидаги масъулни топиб маҳкамага топшириш борасида нафақат Покистон, балки қўшни Афғонистон ҳам босим остида қолган.

Толибон гуруҳи Малолани ўзи нишонга олганини даъво қилди. Покистон ҳукуматига кўра, Свот водийсидаги толиблар раҳбари Мулла Файзуллоҳ Афғонистон билан чегарадаги тоғли минтақада яширинган. Ҳукумат уни таслим бўлишга чақирди.

Покистон Афғонистон чегарасидаги қишлоқларни бир неча ойдан бери нишонга олади. Мазкур ҳарбий амалиётлар Мулла Файзуллоҳ одамларининг чегараоша ҳужумлари ва 17 Покистон полиция ходимининг боши танидан жудо қилинишига жавоб сифатида изоҳлайди.

Одатда эса, тескариси - Афғонистон ҳукумати Покистонни ўз мамлакати ичкарисига ҳужумлар уюштираётган толибларга бошпана бераётганликда айблайди.

Ҳарбий амалиётлар

Аммо, Файзуллоҳга қарши бирон бир амалиётлар икки қўшни орасидаги адоватли муносабатларга бирон бир таъсири бўлишини айтиш мушкул.

Афғонистон ундан Покистонга қарши қурол сифатида фойдаланаётганига оид хабарлар ҳам чиққанди. Уч йил муқаддам Мулла Радио номи билан ҳам маълум ушбу шахс Покистон армияси ҳарбий амалиётлари ортидан Малола Юсуфзайнинг она юрти Свотни ташлаб чиқишга мажбур бўлганди.

Покистон тарафи у ўшандан бери Афғонистонда яшаб келаётганини даъво қилади.

Афғонистон ҳукумати эса, Покистоннинг даъволарини расман рад этса-да, ўзаро сўзлашувларда бу нарса инкор қилинмайди.

Афғонистон хавфсизлик манбаларидан ўз номини ошкор қилишни истамаган шахс чегарадаги Нуристон ва Кўнар вилоятларида экани борасида хабарлар чиққани ҳақида айтади.

Аммо, манба Афғонистон жосуслик хизмати Покистон Толибони раҳбарини дастаклаётгани борасидаги иддаоларни рад қилади.

Унга қарши бирон бир амалиёт олиб борилиши мумкин йўқлиги ҳақида сўралганда у: "Файзуллоҳ афғон хавфсизлик кучларининг биронтасига ҳам ҳужум қилмайди", дея жавоб берди.

Агар у Кўнар ва Нуристон тоғларида бўлса, бу унинг учун жуда яхши яширинадиган жой.

Афғонистон Покистон ўртасидаги яхши иҳоталанмаган узун чегара жабҳаси жангарилар учун узоқ вақтдан бери хавфсиз бошпана бўлиб келган.

Бу жойлардан бир пайтлар 1980 йилларда собиқ шўроларга қарши курашган мужоҳидлар фойдаланишган.

Америка ва Афғонларнинг йиллаб давом этаётган қўшма ҳарбий амалиётларига қарамай, ушбу икки вилоят ҳукумат назоратидан ташқарида бўлиб келмоқда. Икки йилдан сўнг эса, НАТО қўшинлари чиқиб кетиши кутилади.

Америка ҳарбий қароргоҳлари икки йил муқаддам ёпилган, қўшинлари аллақачон Кўнар ва Нуристондан олиб чиқиб кетилган.

Минтақани барқарорлаштириш учун исёнкорлар билан олиб борилган жанглар ўнлаб америкаликларнинг умрига зомин бўлди.

Мулло Файзуллоҳ Нуристоннинг Камдеш туманидан бошпана топгани борасида ҳам хабарлар пайдо бўлганди. 2009 йил Америка назорат нуқтаси исёнкорлар қўлига ўтишига бир баҳя қолганди.

НАТО бош котиби билан берган қўшма матбуот анжуманида Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайдан Покистоннинг Мулло Файзуллоҳ ҳамон Афғонистонда экани борасидаги даъвосига муносабати сўралди.

У эса, тўғридан тўғри жавоб қайтармади. Аниқ жавоб ўрнига у қизалоқнинг отиб кетилгани Исломободга ақидапарастликдан "бошқаларга қарши қурол сифатида фойдаланиш" уларнинг манфаатида эмаслигини англаб етишига умид билдирди.

Афғонистон Президентининг номини ошкор қилмаган маслаҳатчиларидан бири эса, афғон ҳукумати Файзуллоҳдан қурол сифатида фойдаланиш даражасида қудрати йўқ дейди.

Аксинча, у Мулло Файзуллоҳга қарши амалиёт олиб бориш америкаликларнинг ихтиёрида эканини айтади.

Мулло Файзуллоҳга қарши бирон бир чора кўриш режаси борми ёки йўқлиги ҳақида сўралганда эса, Америка тарафи изоҳ бермаган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.