BBC navigation

Америка Эрон билан музокаралар бошланганини рад қилган

Сўнгги янгиланиш 21 октябр 2012 - 09:24 GMT


Оқ Уй расмийлари New York Times рўзномасининг Эрон ўзининг ядро лойиҳаси бўйича АҚШ билан яккама-якка музокараларга рози бўлгани ҳақидаги хабарини тасдиқламаган.

Олдинроқ рўзноманинг номаълум манбага таяниб тарқатган хабарида айтилишича, Эрон томони биринчи бор Америка билан музокараларга 6 ноябрда бўлиши мўлжалланган АҚШ президентлик сайловларидан кейин ўтказилишига рози бўлган.

Оқ Уй вакиллари Эрон ва Америка ўртасида икки томонлама музокаралар ҳақида ҳали келишилмаганини айтишган.

Ғарб давлатлари ва Исроил Эронни ядро қуроли ишлаб чиқараётганликда гумон қилади. Расмий Теҳрон бу иддаоларни рад қилиб, лойиҳа бутунлай тинчлик мақсадларини кўзлаганини таъкидлайди.

Америкада бошланган сайловолди кампаниясида Эрон билан муносабатлар ташқи сиёсат бобида асосий масалалардан бирига айланган.

Президент Барак Обама ва унинг рақиби республикачи Митт Ромни душанба куни сайловолди дебатларининг якуний босқичини бошлашади. Ўзаро баҳсларнинг мавзуси айнан АҚШ ташқи сиёсати борасида бўлиши кутилмоқда.

Сайловолди кампанияси баҳсларида Митт Ромни Президент Обамани Эронга нисбатан қаттиққўл бўлмаганликда айблаган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.