BBC navigation

Pussy Riot қатнашчилари жазо колонияларига ўтказилган

Сўнгги янгиланиш 22 октябр 2012 - 12:02 GMT

Қизлар Путинни очиқ қўллагани учун Патриарх Кириллни ҳажв этишганини айтишган

Россиядаги Pussy Riot панк-гуруҳининг икки аъзоси Москва шарқида жойлашган жазони ўташ муассасасига жўнатилган.

Мазкур жазони ўташ муассасаларида шароитлар ўта оғирлиги айтилади.

Панк гуруҳи аъзолари диний мотивлар асосидаги безориликда айбланган ва август ойида маҳкама қарори билан икки йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Ҳимоячиларининг айтишича, Pussy Riot панк-гуруҳи иштирокчилари Мария Алехина ва Надежда Толоконниковалар иккита ҳар хил колонияларга юборилган.

Ҳозирча Россия Жазони ижро этиш бошқармаси бу хабарни расман тасдиқлагани йўқ.

Толоконникованинг турмуш ўртоғи Петр Верзиловнинг айтишича, уни Мордовияга колонияга жўнатишган, Алехина эса Перм ўлкасидаги жазони ижро этиш муассасида.

Верзиловнинг айтишича, Pussy Riot қатнашчиларининг бошқа колонияларга юборилгани ҳақидаги хабарнинг манбаъси улар аввал сақланган 6-тергов ҳибсхонаси маъмуриятидир.

Бу маълумотни уларнинг ҳимоячиси Виолетта Волкова ҳам Твиттердаги саҳифасида тасдиқлаган.

Россия қамоқхоналарининг рўйхати берилган "Тюрем.нет" веб саҳифасига кўра, ушбу минтақаларда аёллар учун иккита ахлоқ тузатиш колониялари жойлашган.

Булар- Мордовиядаги ЖХ-385/14 ва ЖХ-385/2 колониялари ҳамда Перм ўлкасидаги УТ-389/28 ва УТ-389/18 колонияларидир.

Аввалроқ Алехина ва Толоконникова маҳкамадан фарзандлари 14 ёшга етгунича жазо ижросини тўхтатиб туришни сўрашганди.

Улардан бирининг беш яшар, иккинчисининг эса тўрт яшар фарзандлари бор.

Черковдаги норозилик

Pussy Riot иштирокчилари Толоконникова, Алехина, шунингдек, Екатерина Самуцевичлар шу йил августида икки йиллик ахлоқ тузатиш колонияларига маҳкум этилганди.

Октбяр ойида маҳкама Самуцевичнинг жазо муддатини шартли жазога ўзгартирган.

Черков меҳробида аксилҳукумат норозилик амали ўлароқ бошига балаклава ўраб, ашула айтган Pussy Riotнинг ҳаракати нафақат Россияда, балки бутун дунёда турли фикрларга сабаб бўлган.

Рус провослав черкови Россия ҳукуматига Pussy Riotнинг маҳкум қатнашчиларига нисбатан бошқа шаккоклик ҳаракатларини қайтарилмаслиги умидида, "меҳр-шафқат" қилишни сўраган.

Қизларга жамоат тартибини қўпол равишда бузиш, провослав насронийлари қадриятларига қарши бориш ва проваславларнинг туйғуларини оёқ-ости қилиш каби айбловлар қўйилган.

Маҳкаманинг охирги кунида Толоконникова, Алехина ва Самуцевич ўзларининг ҳаракатлари билан черковга эмас, Владимир Путинни очиқ қўллагани учун Патриарх Кириллни ҳажв этишганини айтишган.

АҚШ, Оврўпо Иттифоқи ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Исо Масиҳ Исо Масиҳ эҳромида қўшиқ айтганлари учун Pussy Riot қизларига чиқарилган ҳукмни қоралашган.

Оврўпо Иттифоқи чиқарилган ҳукмни "номутаносиб" дея атаган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.