BBC navigation

Болливуднинг 'Ишқ-муҳаббат қироли' - Яш Чопра оламдан ўтди

Сўнгги янгиланиш 22 октябр 2012 - 14:29 GMT

Болливуднинг таниқли кино ижодкорларидан бири, "Ишқ-муҳаббат қироли" дея билинган Яш Чопра 80 ёшида оламдан ўтди.

Чопра жаноблари Денге безгагига чалингани хабар қилинганди.

Кинорежиссёр Болливуднинг қатор ҳинд санъаткорларини элга танитишга хизмат қилган.

Яш Чопранинг ўзи камера ортида ишлаган бўлса-да, уни ҳинд киноси осмонидаги чинаккам юлдуз эди дейиш мумкин.

Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингх ҳам филм директори хотирасига ҳурмат бажо келтираркан, уни ҳинд киноси "тимсоли" сифатида таърифлади.

Яш Чопранинг ижодий фаолияти қарийб 50 йилни қамраб олади. "Дарр" ва ё "Қўрқув", Мумбайдаги қашшоқ ака-ука ҳақидаги 'Deewar', "Веер-Заара" каби қатор филмлари кинорежиссёрга катта муваффақиятлар келтирган.

Яш Чопра 1932 йил Лаҳорда туғилган. Ёшлигида у кино соҳасида фаолият олиб борган катта акасининг ортидан чўнтагида бор-йўғи 200 рупей билан Мумбайга бир неча бор бориб келган.

У яқиндагина филм саноатидан нафақага чиқаётганини эълон қилганди. Унинг "Токи ҳаёт эканман" филми ноябр ойида экранларга чиқиши кутилади.

Яш Чопра хотирасига ҳурмат бажо келтираётган Болливуд юлдузлари унинг ўзига хос усули, қувноқ ва самимий шахсиятига диққат қаратишади.

Юлдузлардан бири марҳумни "хазон билмас муҳаббат" куйчиси сифатидаги мақомини тилга олди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.