BBC navigation

Бирмадаги мусулмонлар тумани буткул ёқиб юборилган

Сўнгги янгиланиш 27 октябр 2012 - 12:19 GMT

Хюман Райтс Уотч ташкилоти Бирмадаги этник ва диний зўравонликлар саҳнаси бўлган туманлари буткул вайрон қилинганини ҳужжатлаштирган.

Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти фазодан - ернинг сунъий йўлдошидан суратга олинган расмларни эълон қилган.

Бу суратларда мусулмонлар яшаган бутун-бутун маҳаллалар вайрон бўлганини кўриш мумкин, бу ҳудудларга Бирма буддойилари кемаларда келиб ҳужум қилишган.

Хюман Райтс Уотч вакили Фил Робертсоннинг Би-би-сига айтишича, бу зўравонликлар миқёси тобора кенгайганидан далолатдир.

"Биз янги сателлит суратларини қўлга киритдик. Уларда Кяуклю шарқий соҳилларида 811 тадан ортиқ иншоотлар вайрон этилганини таниб олиш мумкин. Ушбу соҳил ҳудуди июн ойида рўй берган зўравонликларда зарар кўрмаган эди. Бу - Рахине штатидаги янги ҳудудларга зўравонликлар ёйилаётганининг белгисидир. Биз ҳукумат айтаётган рақамлардан ортиқ ўлимлар юз берганини тасдиқлатиб ололмадик. Бироқ Бирма ҳукумати Рахине штатидаги мазҳаблараро зўравонликлар қурбонлари сонини мунтазам камайтириб келади ва биз рақамлар бундан кўп эканига ишонамиз", дейди Фил Робертсон.

Мусулмонларнинг уй-жойлари ўрнига култепалар қолган холос

Хюман Райтс Уотч ташкилоти вакили, Бирма ҳукумати этник зўравонликларни тўхтатиш учун қатъий қарор қабул қилиши лозим, дейди.

"Авваламбор бундай ҳужумлар олдини олиш учун ҳукумат Рахине штатининг Рохинясида хавфсизликни таъминлаши керак. Иккинчидан ҳукумат ўзининг Рохинядаги тахқирловчи сиёсатига чек қўймоғи лозим. Ҳукумат Рохиняликларга фуқароликни бермагани оқибатида кўп инсонлар ўзларини муҳофаза қилишга қобил бўлмай қолганлар. Ҳукумат Рахинедаги маҳаллий хавфсизлик кучларида кўпчиликни ташкил этадиган инсонларни жиловлаши керак. Бу хавфсизлик кучлари оломоннинг ҳужумларига йўл қўйиб берганлар . Ўзаро яраштириш ва интеграция жараёнини бошлаш ҳам ҳукуматнинг вазифаси, аммо улар бунинг уддасидан чиқа олмаяптилар", деган Хюман Райтс Уотч ташкилоти такили.

Ўзлари бу ерларда яшамайдиган, бироқ "рохинга уруғига Бирмада жой йўқ" , деб ҳисобловчи буддойиларнинг ҳужуми оқибатида мусулмонлар кемаларда ўз яшаш жойларини ташлаб қочишга мажбур бўлганлар.

Бирма расмийларига кўра, миллий тўқнашувлар натижасида шу ҳафтада камида 64 киши ўлдирилган.

Рохиняда июн ойида бошланган зўравонликлар ортидан Бирма ҳукумати бу ҳудудларда комендантлик соати тартибини жорий этган, бироқ ҳукумат мусулмонларнинг зўравонлик қурбонларига айланиши олдини олиш учун ўз қўлида бўлган ҳамма ишни қилолмагани борасида кенг танқидларга тутилди.

Бугун Бирманинг Чегара хизмати раҳбари зўравонликлардан зарар кўрган ҳудудларга сафар қилгани, ҳудудлардаги вазият билан тикучарда учиб ўтиб танишгани ҳақида хабар қилинган.

Бирма парламентидаги Аун Сан Су Чи хоним раислигидаги қўмита зўравонликларни тўхтатиш мақсадида Рахине штатига янада кўпроқ қўшин юбориш ҳақидаги резолюцияни қабул қилиш чақириғи билан чиққан.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.