BBC navigation

Украина: Ҳукумат партияси ўз ғалабасини эълон қилди

Сўнгги янгиланиш 29 октябр 2012 - 09:33 GMT

Минтақалар партияси парламент сайловларида олинган овозларни санаб чиқиб, кутилгани ва олдиндан башорат қилинганидек кўп овоз олганини маълум қилган.

Партиянинг сайлов участкаларидаги вакиллари ҳаққоний курашда ғалаба қозонилганини айтишган.

Охирги маълумотларга кўра, дастлабки сайлов варақалари ҳисоблангандан сўнг, бошқарувдаги Минтақалар партияси 38,63 фоиз, мухолифатнинг "Баткившина"партияси эса 20,12 фоиз овоз олган.

Бу икки партиядан ташқари Рададан 15,63 фоиз овоз олган Коммунистлар, 12, 06 фоиз овоз билан "Удар" ва 6,71 фоиз овоз билан миллий "Свобода" партияси ўрин эгаллаши мумкин.

Сайлов штабида бўлган Би-би-си мухбирига кўра, партия вакиллари кайфиятида байрамона руҳдан кўра, асабийлик кузатилган.

Штабда партия вакилларидан кўра, журналистлар ва хорижлик меҳмонлар кўп бўлгани кузатилган.

Журналистлар сайлов олдидан партиянинг сўзчилари доим ҳам бўлишмагани, фақат телевидениеда эфир вақтига қараб келиб, залдаги мухбирларнинг эмас балки партия номзодлари ёнидаги матбуот хизмати ходимларнинг саволларига жавоб беришганини айтишган.

Сайловнинг дастлабки натижаларидан кейин йиғилган матбуот анжумани бир нечта журналистларнинг ҳукумат вакиллари Николай Азаров ва Борис Колесниковга берган ноқулай саволлари натижасида жанжал билан тугаган.

Бош вазир жаноб Азаровдан сайловдан кейин ҳукуматда қолиши ё йўқлиги ҳақида сўралганда, у бундай "бузғунчи " саволларга жавоб бермаслигини айтиб, ўнлаб журналистлар, элчихон вакиллари ва хорижлик кузатувчилар ўтирган зални тарк этган.

Ўз ўрнида Николай Азаров Минтақалар партияси бошқа партиялар раҳбарлари ҳам шубҳа қилмайдиган ҳаққоний ғалабага эришгани ва албатта Олий Радага кирувчи бошқа ҳамкорлари билан музокара олиб боришга тайёр эканликларини билдирган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.