BBC navigation

'Дунё бўйлаб бойлар ва камбағаллар орасидаги фарқ кенгайиб бормоқда'

Сўнгги янгиланиш 1 ноябр 2012 - 13:32 GMT
Танзания

Дунёда бойлар ва йўқсиллар орасидаги тафовут кегайиб бормоқда

Save The Children - "Болаларни Асранг" халқаро хайрия ташкилоти чиқарган янги ҳисоботга кўра, даромад тақсимотидаги глобал нотенглик охирги йигирма йил ичида энг юқори даражага етган ва ҳамон ўсишда давом этмоқда.

Хайрия ташкилотига кўра, дунё бўйлаб болалар ўлими даражаси пасайган, бироқ бу кўрсаткич инсонларнинг қанча даромад кўришига қараб фарқ қилади.

Нотенгликнинг бу тарзда давом этиши инсонлар турмуш даражасини яхшилаш йўлидаги сай-ҳаракатларга тўсқинлик қилиши мумкин, дейди Save The Children.

Ташкилотнинг янги ҳисоботи БМТнинг Қашшоқликка қарши кураш қўмитасида юқори мартабали анжуман бошланишидан аввал эълон қилинмоқда.

"Ўтган ўн йиллар ичида дунё бўйлаб болалар ўлими кескин суръатда камайди ва болаларнинг соғлом улғайишлари учун имкониятлар кўпайди. Биз энди болалар ўлимига етакловчи ҳолатларни таг-туги билан йўқ қилиш нуқтасига етай деб қолдик," - дейди Save the Children ижроий директори Жастин Форсис. - "Аммо бойлар ва йўқсиллар ўртасидаги нотенгликка эътибор қаратилмас экан... кўзланган мақсадга эриша олмаймиз".

Save The Children ўтказган тадқиқотга кўра, дунёнинг ривожланаётган 32 мамлакатининг аксарида 1990-йилдан буён давлат даромадининг бойларга тегадиган улуши кўпайган.

Ушбу мамлакатларнинг бешдан бирида йўқсиллар даромади мазкур давр ичида озайган.

Даромад тақсимотидаги фарқ айниқса болалар турмушига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мисол учун, ҳисоботда таъкидланишича, Танзанияда бой оилаларда туғилган ҳар мингта бола орасидаги ўлим 135 тадан 90 тага камайган бўлса, йўқсил оилаларда дунёга келган ҳар мингта бола орасидаги ўлим 140 нафардан бор йўғи 137 тага тушган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.