BBC navigation

"Сэнди" тўфони туфайли Нью Йорк марафони қолдирилган

Сўнгги янгиланиш 3 ноябр 2012 - 11:00 GMT

Тўфондан кучли зарар кўрган Нью Йоркнинг табиий ҳаёт оқимига тушиши қийин кечмоқда.

Нью Йорк ҳокими Майкл Блумбергга кўра, ҳар йили ўтказиладиган нуфузли Нью Йорк марафони "Сэнди" тўфони боис ўтказилмайдиган бўлган.

" Биз ҳозирги шароит марафон ва унинг иштирокчиларига соя солишини истамаганимиз боис, мусобақаларни қолдиришга қарор қилдик", - деб айтган жаноб Блумберг.

Олдинроқ, жаноб Блумберг "Сэнди"га боғлиқ муаммолар марафонни ўтказишга таъсир қилмаслигини айтган эди.

29 октябрда АҚШнинг шарқий қирғоғига "Сэнди" тўфони ёпирилиб ўлганлар сони 90дан, Нью Йоркнинг ўзида 40 дан ошган.

Тўфондан сўнг Нью Йорк ва бошқа шаҳарлар табиий ҳаёт тартибига тушиб кетиши қийин кечмоқда.

Тўфондан зарар кўрган ҳудудларда бўлган Президент Обама "манзара юракни эзадиган даражада"лигини маълум қилган.

АҚШнинг шарқий қирғоқларида 3,5 миллион уй ва бинолар, Нью Йоркнинг ўзида 1,2 миллион турар жойлар электр энергиясиз қолаётгани хабар қилинади.

Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги узундан-узоқ навбатлар одамларни асабийлаштирган.

Бундан ташқари, Нью Жерсидан Коннектикутга қадар ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида узундан-узоқ навбат пайдо бўлган. Нью Жерсида навбатда турган автомобилчи ўзаро баҳсда ўқ узгани боис, ҳибсга олинган.

"Марафон 40 йил давомида Нью Йорк ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб қолган эди. Унда дунёнинг 10 минглаб кишилари қатнашишган ва миллионлаб одамлар томоша қилишган. Марафонни ўтказишга унча кўп маблағ талаб қилинмаса ҳам, тўфондан кейин тиклаш ишлари даврида қарама-қарши фикрларга сабаб бўлар эди", - деган Нью Йорк ҳокими.

Нью Йорк марафонида иштирок этиш учун келган кўпчилик бу қарордан норози бўлганини билдирган.

"Бу ҳақда биз келишимиздан олдин хабар қилиниши керак эди", - деб айтган спортчилардан бири.

Дунёдаги энг катта 47 минг югурувчини сиғдирган Нью Йорк марафонининг бу йилги мусобақаларида қатнашиш учун 20 минг киши рўйхатдан ўтган.

Ўн минглаб спортчиларни ўзига жалб қилувчи Нью Йорк марафони шаҳар хазинасига ҳар йили миллионлаб доллар даромад олиб келиши айтилади.

"Сэнди" тўфони туфайли шу ҳафта бошида тўхтатилган президент сайловолди кампанияси яна қайта бошланган.

Кузатувчиларга кўра, сайловчилар фикри бўйича Президент Обама жуда оз фарқ билан олдинда бормоқда.

Бироқ, республикачи Митт Ромни сайловда ғалаба қозониши учун тўққизта муҳим штатда кўп овоз олиши лозим бўлади.

АҚШ президентлик сайлови сешанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ню-Йорк ҳокими Майкл Блумберг табиий фалокат пайтида Президент Обаманинг оқилона йўл тутганлигини айтиб, сайловларда уни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.