BBC navigation

Америкада сайловолди кампанияси ҳал қилувчи паллага кирди

Сўнгги янгиланиш 4 ноябр 2012 - 11:13 GMT

Америка Президентлигига сайловлар бошланишига бир неча кун қолар экан, иккала номзод ҳам асосий эътиборларини сайлов натижаларини ҳал қиладиган штатларга қаратишган.

Республикачи Митт Ромни Айов, Огайо, Пенсилвания ва Виржинияда сайловчилар билан учрашмоқда.

Президент Обама эса Нью Гемпшир, Флорида, Огайо ва Колорадода сайловолди чиқишларини давом эттирмоқда.

Иккала номзод ҳам шанба куни муҳим штатларда катта йиғилишлар ўтказишни режалаштиришган.

Мухбирларга кўра, кундалик давлат ишларини давом эттираётган жаноб Обама ва Ромнида толиқиш кайфияти сезилган.

Шанба куни Нью Гемпширдаги чиқишида Митт Ромни Обамани сайловлар республикачиларга нисбатан "энг зўр қасос" бўлиши ҳақидаги сўзларини танқид қилади.

Ўз навбатида жаноб Ромнининг "Ўз мамлакатингга муҳаббатинг учун овоз бер. Американи энг зўр даражага олиб чиқиш вақти етди"," Ёрқин келажак эшиклари бизга янада яқин. Биз келажакка назар ташлаб уни ҳис қилишимиз лозим" каби чақириқлари янграган.

Ҳукумат мудофаа вакили Дерек Мэддокс : " Мен жаноб Ромни учун овоз бермоқчиман. Нима бўлганда ҳам, унда иқтисодни кўтариш ва иш ўринларини ошириш борасида яхши режа бор. У бу ишларни қила олишини кўп бор исбот этган", - деб айтган.

"Балки ҳаммаси қилинмагандир, лекин анчаси амалга оширилди..", - дейди Обамага овоз беришини айтган республикачи Анита Хилденген.

Якшанба куни ABC News ва Washington Post ўтказган ижтимоий сўров натижаларига кўра, иккала номзод ҳам 48 фоиздан овоз олишган.

Барак Обама аниқ қарор берилмаган тўққиздан ортиқ штатда озгина фарқ билан Митт Ромнидан олдинда бормоқда.

Кузатувчиларга кўра, Президент Обама сайловлардан олдинги охирги ҳафта натижаларидан мамнун бўлиши керак. Таҳлилчилар Обаманинг "Сэнди" тўфони оқибатларини бартараф этиш борасидаги фаолиятига эътибор қаратишган. Нью Йорк ҳокими Майкл Блумберг "Сэнди" пайтида Обаманинг тутган сиёсати тўғрилигини таъкидлаб, уни қўллаб овоз беришини айтган.

Президентликка номзодлар ғалаба учун 270 овоз йиғишлари керак бўлади. Ундан 18 овоз Огойо штатига тўғри келади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.