BBC navigation

Ўз қизини 'кислота сепиб ўлдирган' ота-она ҳибсга олинди

Сўнгги янгиланиш 5 ноябр 2012 - 14:24 GMT

Ота-онасининг кислота сепиши натижасида Ануша баданининг 60 фоиздан ортиқроғи куйиб кетган

Покистонда 15 яшар қизини кислота сепиб, ўлдириш гумони билан унинг ота-онаси ҳибсга олинган. Икковлонга кўра, қизлари бир йигитга қарагани учун шундай йўл тутишган.

Отасининг Би-би-сига айтишича, ўзининг хатти-ҳаракатлари билан қизлари Ануша оилалари шаънига доғ туширишидан қўрқишган.

Марҳуманинг онасига кўра, шундай ўлим қизларининг "пешонасига ёзилган" бўлган.

Хабарларга кўра, икковлон ўтган ҳафта Кашмирда қўлга олинишган.

Агар Покистон Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя этиш идорасининг маълумотларига қаралса, биргина ўтган йилнинг ўзида 1.000 га яқин хотин-қиз "оиланинг шаънини ҳимоя этиш" талқинида ўлдирилган.

Устига устак бу 2010 йилги рақамлар билан солиштирганда 100 тага кўпдир.

Ҳодиса тафсилотлари

Агар Покистон Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя этиш идорасининг маълумотларига қаралса, биргина ўтган йилнинг ўзида 1.000 га яқин хотин-қиз "оиланинг шаънини ҳимоя этиш" талқинида ўлдирилган

Маҳаллий полиция идорасининг билдиришича, ҳодиса жанубий Котли туманидаги олис қишлоқларнинг бирида юз берган.

Полиция ходимларига кўра, ота-онасининг қилган ишидан ўзларини уларнинг тўнғич қизи хабардор қилган.

Ота-онасининг кислота сепиши натижасида Ануша баданининг 60 фоиздан ортиқроғи куйиб кетган.

"Бундай қилмагин, деб аввалроқ огоҳлантирганимга қарамай, қизим Ануша мотоциклда келган йигитга икки марта бурилиб қаради. Катта қизим ҳам шундоқ иш қилгани учун аллақачон одамларнинг гап-сўзлари остида қолиб кетгандик", деб айтган унинг отаси Муҳаммад Зафар Би-би-сига берган суҳбатида.

Онаси Заҳин хонимга кўра эса, "қизлари атайдан қилмагани, ортиқ у йигитга қарамаслиги"ни айтган. "Аммо ғишт қолипдан кўчиб бўлган экан. Пешонасига шундай ўлиш ёзилган экан-да", деб айтган онаси.

Аён бўлишича, отаси йигит кетгандан кейин Анушани уйга олиб кириб, роса калтаклаган. Кейин хотинининг ёрдами билан қизининг устидан кислота қуйган.

Маҳаллий мулозимларга кўра, икковлон эртаси кун эрталабгача қизларини касалхонага олиб боришмаган.

Эр-хотиннинг айтишича, тўнғич қизлари обрўларини бир пул қилгани учун, яна оилаларининг шаънига доғ тушишини исташмаган.

Полиция ходимларининг сўзларига қаралса, бу каби ҳодиса Кашмир минтақасида деярли кузатилмайди.

Шу йил март ойида Покистон ҳукумати минтақада кислота ҳужумларини содир этганлар учун бир умрлик қамоқ жазоси ҳам тайин этган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.