BBC navigation

Сурия марказида содир этилган худкушлик ҳужумида кўплаб инсонлар ҳалок бўлди

Сўнгги янгиланиш 5 ноябр 2012 - 14:30 GMT
Cурия

Худкушлик ҳужумида, бир фаолга кўра, камида 50 нафар ҳукумат аскари ўлдирилган

Давлат матбуоти ва фаолларга кўра, Сурия марказий минтақасида содир этилган худкуш бомба ҳужумида кўплаб одамлар ҳалок бўлган.

Расмийлар сўзларига кўра, портлаш Ҳама вилояти Зияра қишлоғида жойлашган давлат ривожлантириш агентлиги биноси ташқарисида юз берган.

Бироқ, бир фаолга кўра, армия назорат нуқтаси нишонга олинган ва камида 50 нафар аскар ҳалок бўлган.

Қатарда Сурия Миллий Кенгаши сафи мамлакат ичкарисидаги мухолифат фаоллари ва гуруҳлари ҳисобига яна 400 нафарга кенгайган.

Бу ҳақда Доҳада бўлиб ўтаётган анжуманнинг иккинчи кунида эълон қилинган.

Анжуман хориждаги мухолифат фаоллар ичкарисидаги мухолиф кучлар манфаатини ҳимоя қила олмаётгани ҳақидаги танқидларни аритишга қаратилган.

Пайшанба куни Сурия Миллий Кенгаши аъзолари АҚШ томонидан таклиф қилинган 50 шахсдан иборат раҳбариятни тайинлаш масаласини кўриб чиқади.

Таъсис этилажак ушбу раҳбарият Сурия ичкарисида фаолият кўрсатаётган асосий мухолиф гуруҳлар номидан гапириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу режани тақдим этган таниқли диссидент Рияд Сайиф исёнчилар назорати остида бўлган ҳудудларда янги ҳукумат таъсис этилишини эълон қилган.

У асосан Сурия Миллий Кенгаши аъзоларидан таркиб топиши кутилмоқда. Бироқ, баъзи мухолифат намояндалари бу сай-ҳаракатлар натижа беришига ишонишмайди.

Сўнгги кунларда Сурия ҳукумати кучлари пойтахт Дамашқ атрофидаги мухолифат мавқеъларига ҳужумларни кучайтирди, дейишади фаоллар.

Ҳарбий учоқлар ва артиллерия воситасида Ҳажар ал-Асвад, Тадамон ва Ярмуқ Фаластинлар жамлоғи бомбалангани хабар қилинади.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.