BBC navigation

Обама ва Ромни: сайловолди курашларининг охирги куни

Сўнгги янгиланиш 5 ноябр 2012 - 11:09 GMT
Cайловчилар

ABC News ва Washington Post яқинда ўтказган сўров натижаларига кўра, ҳозирда ҳар иккала номзодни ҳам сайловчиларнинг 48% қўллаб-қувватлайди.

Америка президентлигига номзодлар - жорий президент Обама ва унинг республикачи рақиби Митт Ромни учун ўз тарафига иложи борича кўпроқ сайловчиларни жалб этишга бор-йўғи бир кун қолди.

Обама ва Ромнининг электрон рейтинглари 48 фоизга етган ва таҳличилар сайлов қандай якунланишини башорат қилишга қийналишмоқда.

"Биз америкаликлармиз - биз ҳамма нарсага қодирмиз", - дея баёнот берди республикачи-номзод Митт Ромни Оҳайода бўлиб ўтган сайловолди йиғинида.

Оҳайо - сайлов якунларида ҳал қилувчи штатлардан биридир.

Ню-Ҳампширда чиқиш қилган Барак Обама эса: "Орқага қайтишга йўл йўқ, биз анча илгарилаб кетдик," - деб айтган.

ABC News ва Washington Post яқинда ўтказган сўров натижаларига кўра, ҳозирда ҳар иккала номзодни ҳам сайловчиларнинг 48% қўллаб-қувватлайди.

Ҳал қилувчи штатлар учун кураш

Ромни Оҳайо штати ортидан Пенсилвания ва Виржинияга йўл олган, Обама эса Флорида, Оҳайо ва Колорадога боради.

Иккала номзод ҳам ҳар бир штатдан иккинчи штатга сафар қилиш ва кимга овоз беришини билмай турган америкаликларни ўз тарафига оғдириш умидида мунтазам учрашувлар ўтказишдан чарчаган кўринади.

Ню-Ҳампшир штатининг Конкорд шаҳрида Барак Обама Вашингтонда юзага келган "сиёсий пат" вазиятидан чиқиб кетиш учун республикачилар билан ишлашга тайёр экани, бироқ тиббий суғурта тизими ва талабаларга молиявий ёрдам каби муҳим масалаларда муросага боришга тайёр эмаслигини эълон қилди.

Ўз навбатида Митт Ромни Айова штатидаги Дес-Мойнес шаҳрида сайловчилар билан учрашаркан: "Бизнинг тараққиётимиз йўлида ғов бўлиб турган ягона нарса - бу лидерларнинг етишмаслигидир. Шунинг учун биз сайловларни ўтказаяпмиз," - деб айтди.

Ёнма-ён

Оҳайодаги Би-би-си мухбири Брижит Кендаллнинг айтишича, президентликка номзодлар айнан шу штатда ўз тарғиботини фаолроқ олиб боришмоқда.

Ҳозирга қадар Оҳайо штати қўллаб-қувватламаган республикачиларнинг бирорта ҳам номзоди президент бўла олмаган.

Ромнини кўпроқ оқ танли америкаликлар, кексалар ва диндор сайловчилар қўллаб-қувватлашади. Обамани эса аёллар, оқ бўлмаган америкаликлар ва ёшлар дастаклайди.

Сайлов натижаларида ҳал қилувчи аҳаммиятга эга тўққиз штатнинг аксарида Обама олдинда бормоқда.

Бу фарқ Айова, Невада ва Оҳайода яққол кўзга ташланса, бошқа штатларда иккала номзодни ҳам дастакловчи сайловчилар етарличадир.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.