BBC navigation

'Шинжонда уйғурлар ва марказий ҳукумат ўртасида ишонч йўқ'

Сўнгги янгиланиш 8 ноябр 2012 - 16:11 GMT

Медиа плейер

Хитойда Коммунистик Партия Кнгрессидан сўнг мамлакатда янги ҳукуматнинг келиши кутилар экан, этник масалалар, хусусан, уйғурлар масаласида бирон ўзгариш юз беришини ҳам кутиш мумкинми?

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Хитой Коммунистик Партияси Конгресси иш бошлаган бир пайтда Тибетда Хитой бошқарувига қарши норозилик билдирган 4 инсон ўзини ёқиб юборган.

Сичуан вилоятида уч ўсмир роҳиб, бошқа бир вилоятда эса, 23 ёшли аёл ўзига ўт қўйган.

Натижада ушбу буддойи руҳонийлардан бири ва аёл оламдан ўтган.

Ҳозиргача Хитойда 60дан ортиқ тибетлик шу тарзда ўз жонига қасд қилган.

Расмий Пекин мазкур ҳолатни муҳожиратда яшовчи Далай Ламанинг қўпорувчилик ҳаракатлари натижаси сифатида изоҳлайди.

Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон минтақасида эса, этник уйғурлар билан танглик сақланиб қолмоқда.

Хитойда янги ҳукумат қудратга келиши кутиларкан, этник масалалар, хусусан, уйғурлар масаласида бирон бир ўзгариш юз беришини кутиш мумкинми?

Лондонда яшовчи уйғур фаолларидан бири Азиз Исога кўра, у айни масалада ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонмайди.

Азиз Исонинг айтишича, 1955 йили Шинжон минтақасига мухтор вилоят мақоми берилган.

Лекин, уйғурлар мухторият ҳақидаги қонун асосидаги ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум қолишмоқда. Унга кўра, Хитой ҳукуматининг ўзи бу қонунга риоя қилмайди.

Хитой Коммунистик Партияси раҳбарлари этник озчиликлар мақоми, бой ва камбағаллар ўртасидаги фарқ каби муаммоли масалалардан ўзларини олиб қочиб келганлар.

"Мазкур ҳолат эса, қандай раҳбарият келишидан қатъий назар вазият ўзгармаслигини англатади", дейди фаол.

Хитой ҳукумати эса, адолатли сиёсат юргизаётгани ва Шинжон вилоятидаги аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун сармоялар ётқизаётганини айтади.

Бироқ, суҳбатдошимиз мазкур шарт-шароитлар фақат хитой миллатига мансуб инсонларнинг бойишларига хизмат қилмоқда.

Унинг айтишича, партия конгресси бошланиши олдидан Шинжонда аҳолининг ҳаракатланиши учун баъзи чекловлар киритилган.

Азиз Исога кўра, бу ҳукумат ва уйғур халқи ўртасида "ишонч ва ҳамкорлик" йўқлигини кўрсатади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.