BBC navigation

"Мусулмонлар гуноҳсизлиги" филми муаллифи қамалган

Сўнгги янгиланиш 8 ноябр 2012 - 10:11 GMT


Яқин Шарқда мусулмонларнинг оммавий норозилик намойишларига сабаб бўлган филм муаллифи бир йил муддатга қамалган.

Бироқ хабарларда айтилишича, Накула Басил Накула аксилисломий филми учун эмас, қамоқдан чиқарилганлик шартларини бузганлиги учун озодликдан маҳрум қилинган.

Унга нисбатан илгари сурилган тўрт айбловдан бирортаси ҳам филмга талуқли бўлмаган.

2010 йилда товламачиликда айбланиб қамалган Накула Басил шартли равишда озод қилинганлик шартларини бузганини тан олган.

Маҳаллий ҳакам Кристина Снайдернинг айтишича, 55 ёшли Никула Басил бир йил қамоқда ўтирганидан сўнг, тўрт йил полиция назорати остида бўлади.

Прокурор Накула Басилга икки йиллик қамоқ жазоси сўраган бўлган.

"Мусулмонлар гуноҳсизлиги" филми интернетда тарқалгач, унга қарши дунёнинг қатор мусулмон давлатларидаги намойишларда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлганди.

Шунингдек, Ливиянинг Бенғози шаҳрида намойишчилар АҚШ элчисихонасига бостириб кириб, элчи дохил уч кишини ўлдиради.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.