BBC navigation

Исроил Сурияга 'огоҳлантирувчи' ўқ узган

Сўнгги янгиланиш 11 ноябр 2012 - 15:39 GMT

Исроил Сурия кучларини 1973 йил Яқин Шарқ урушидан бери илк бор нишонга олмоқда.

Исроил ҳарбийлигига кўра, Сурия ичкарисига танкка қарши битта ракета отилган.

Исроил тарафига кўра, бу иш Ғулон тепаликларидаги ҳарбий нуқтасига минамёт келиб тушиши ортидан амалга оширилган.
Айтилишича, ҳодисада талофатлар бўлмаган.

Исроил буни мухолиф исёнкорлар билан тўқнашаётган Сурия кучлари қилишганига ишонади.

Мазкур ҳодиса Сурия мухолиф кучлари Қатарда учрашаётган пайтда кузатилмоқда.

Учрашув иштирокчилари муваққат ҳукумат тузиш учун иттифоқ ташкил этиш борасида келишув имзолашганини айтишган.

Ғарб коалицияни тан олиш ва дастаклашга ваъда қилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.