BBC navigation

Хитой янги раҳбариятни сайлади

Сўнгги янгиланиш 15 ноябр 2012 - 09:05 GMT

Пекинда ўтган Коммунистик партиянинг съездида Хитойни кейинги ўн йилликда бошқарадиган раҳбари сайлаб олинди.

2002 йилдан буён давлат тепасида бўлган "тўртинчи авлод" вакили Ху Жинтаонинг ўрнини Си Жинпин эгаллади.

Ху Жинтао ўзининг сўнгги чиқишида партия сафдошларини яна бир бор коррупциядан огоҳлантирди.

Съездни очиб берган Ху Жинтао "коррупция партия учун ҳалокатли бўлиши, ҳатто партия ва мамлакатни парчаланишига олиб келиши"ни айтган эди.

Сиёсий бюронинг доимий аъзолари кутилганидек тўққизтадан еттитага қисқартирилгани маълум бўлган.

Съездда мамлакатнинг янги раҳбарлари даражаси бўйича чиқиб келишган ва Си Жинпин партиянинг бош котиби қилиб сайлангач, нутқ сўзлаган.

Си Жинпин ўз нутқида мамлакатнинг янги раҳбарига катта умид билан қараётган хитой халқининг манфаатларини биринчи қўйиб гапирган. Коммунистик партиянинг халқдан ажралиб қолганига эътибор қаратган.

Си Жинпин ўз нутқида жумладан шундай деган:" Биз сизнинг ишончингизни оқлаш учун қўлимиздан келган барча имкониятни ишга соламиз ва ўз бурчимизни бажарамиз".

"Партиянинг ичида жуда кўп муаммолар қолмоқда. Энг асосий муаммо бу коррупциядир. Биз уни йўқотишимиз керак. Бутун партия ҳар доим жанговор ҳолда туриши лозим", деган Хитойнинг янги раҳбари ҳам.

Хитой Коммуниятик партиясининг съезди пайтида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

2013 йил мартида бўлиб ўтадиган партия сессиясида Ху Жинтао ўзидаги барча масъулиятларни топширади.

Си Жинпиннинг раҳбар этиб сайлангани билан мамлакатлар ичида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев биринчи бўлиб қутлаган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.