BBC navigation

Ғазо бўлгасида вазият мураккаблашмоқда

Сўнгги янгиланиш 15 ноябр 2012 - 10:15 GMT

Исроил расмийлари Ғазо бўлгасидан ракета ҳужумлари тўхтамас экан, навбатдаги мақсад Ҳамаснинг раҳбари Исмоил Хания бўлиши билан таҳдид қилишган.

Чоршанба куни Исроил ҳаво ҳужуми орқали Ҳамас ҳаракатининг раҳбарларидан Аҳмад Жабборийни ўлдирган эди.

Ғазода Ҳамасни бир неча йил бошқариб келган Аҳмад Жабборийнинг дафн маросими ўтказилган. Жабборий Исроил томонидан энг қидирувдаги шахслардан бўлган.

Исроил томонига кўра, мўлжал айнан шу тарзда олинган, бу Ғазо бўлгасидаги фаластинлик жангариларга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг фақат бошланишидир.

Ҳамас вакили Абу Зуҳрий ҳам Исроил қилган ҳужумларига ҳали қаттиқ афсус қилишидан огоҳлантирган.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху мамлакат армияси Ҳамас жангариларига қарши кенг миқёсдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлашга тайёрлигини эълон қилди.

Душанба куни Ғазо бўлгасига Исроилнинг ҳужуми оқибатида ҳомиладор аёл ва икки бола дохил, камида 10 фаластинлик ҳалок бўлган.

Қурбонлардан бири Би-би-си Араб хизмати телеоператорининг 11 ойлик боласи экани айтилмоқда. Журналистнинг ўзи яраланган.

Миср содир этилган ҳаво ҳужумларини қоралаб, Исроилдан ўз элчисини қайтариб олган ва Қоҳирадаги Исроил элчисини изоҳ беришга чақирган. Шунингдек, "Мусулмон Биродарлар" исломий ташкилоти Ҳамас ҳаракатларини қўллаб чиқди.

Миср Президенти БМТ хавфсизлик кенгаши ва Араб Лигаси давлатлари йиғилишини зудлик билан чақириб, вазиятни муҳокама қилишни сўраган. БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилган, бироқ ҳеч қандай қарор бермаган.

Фаластин ҳукумати раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини қоралаган.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун томонларни босиқ бўлишга ундамоқда.

Айни пайтда Исроил Бош вазири ва Миср Президенти билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилган Барак Обама Исроилни ёқлар экан, ҳужумларда тинч фуқароларни нишонга олишдан эҳтиёт бўлишга чақирган.

Фавқулодда вазият

Исроил армияси Ғазога Ҳамас аъзоларини огоҳлантирувчи варақалар ташламоқда. Исроил ҳарбийлари тинч фуқароларни "жангарилар"дан узоқ бўлишга чақирган.

Ғазода одамлар уйларидан чиқишга қўрқишмоқда. Масжидларга ҳам кам сонли кишилар боришган. Барча мактаблар ёпилган. ҲАМАС фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Бундай вазият Исроилнинг ҳам жанубий қисмида кузатилгани хабар қилинмоқда. Ҳарбийлар 17 фаластин ракеталари ушлаб қолишганини билдиришган.

Уларга кўра, ҲАМАСнинг қуруқликдаги ҳарбий заҳираларига жиддий зарар етказилган.

Исроил томони бугун уч фуқароси ўлдирилганини билдириб, Ҳамасга таҳдидларида давом этмоқда.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.