BBC navigation

Покистонда армия аскари қатл этилди

Сўнгги янгиланиш 15 ноябр 2012 - 12:28 GMT

Тахмин этилишича, ҳозир Покистонда 8, 000 киши олий жазога ҳукм қилинган

Покистонда 4 йил асносида илк бор ўлим жазоси ижро этилган. Пайшанба куни эрталаб Панжоб вилоятида 4 йил муқаддам олий жазога ҳукм қилинган аскар осиб ўлдирилган.

Муҳаммад Ҳусайн 2008 йил ўзидан юқори лавозимдаги армия зобитини ўлдирганликда айбдор топилганди.

Муҳаммад Ҳусайннинг авф сўраб қилган арзномалари рад этилган.

Мухбирларга кўра, бугунги қатл 2008 йил декабр ойидан бери амалда бўлган ўлим жазосига норасмий мораторийга ниҳоя ясайди.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, жаноб Ҳусайннинг ишидаги асосий жиҳат ҳукм ҳарбий маҳкама тарафидан чиқарилганидир.

Ишонилишича, Покистон Президенти Осиф Али Зардорий иш ҳарбийлик билан алоқадорлиги учун қатлни амалга оширишга хайрихоҳ бўлмаган.

Фаоллар аскарнинг осиб ўлдирилишидан хавотир билдиришган, бироқ бу ҳукуматнинг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларидан воз кечилаётганини англатадими йўқлиги номаълум.

Покистондаги Инсон ҳуқуқлари комиссияси раҳбари Зуҳра Юсуф Би-би-сига пайшанба кунги қатл ҳукумат сиёсатидаги кескин бир ўзгариш алоамти деган фикрга қўшилмайди.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, дунёдаги энг кўп ўлим жазоси олган маҳбуслар Покистонда. Тахмин этилишича, ҳозир мамлакатда 8, 000 киши олий жазога ҳукм қилинган.

Халқаро Амнестига кўра, ташкилоти кўплаб ҳукмлар адолатсиз маҳкама жараёнлари натижасидир.

Ўтган йилнинг ўзида Покистонда 300дан ортиқ маҳбусга ўлим жазоси берилганди.

Матбуот хабарларига кўра, Муҳаммад Ҳусайннинг авф сўраб қилган мурожаати 2011 йил декабрида Президент Осиф Али Зардорий тарафидан рад этилган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.