BBC navigation

Бангладеш пойтахтидаги ёнғин бутун бошли мавзени вайрон этган

Сўнгги янгиланиш 18 ноябр 2012 - 13:23 GMT

Бангладеш пойтахти Дакканинг қашшоқлар мавзесида келиб чиққан ёнғин камида 11 инсоннинг умрига зомин бўлган.

Аҳоли жуда зич яшайдиган Ҳазарибоғ деб аталадиган мавзеда ёнғин тонгги 3 ларда келиб чиққан.

Бу пайтда ҳамма уйқуда бўлган.

Ёнғин ўчириш хизматига кўра, оқибатда 500 хонадон куйиб кул бўлган.

Ёнғин ўчирувчилар вайронакор ўтни ўчириш учун тўрт соат курашганларини айтганлар.

Би-би-сининг Даккадаги мухбири Анбарасан Этиражаннинг айтишича, пойтахтнинг энг камбағал одамлари, қора меҳнат билан шуғулланадиганлар, рикша ҳайдовчилари яшайдиган мавзедаги уйлар ҳам арзон уйлар бўлган.

Тор хонадонларнинг аксари тез оловланадиган бамбук, пластик материаллар ва тунукадан тикланган бўлган.

Шунинг учун ҳам ёнғин ҳудудда тез тарқалган.

Расмийлар ёнғин оқибатида ҳаётдан кўз юмганларнинг олти нафари аёл, тўрт бола ва бир эркак эканини айтганлар.

Жуда кўпчилик жароҳатланган.

Ёнғин келиб чиқишига нима сабаб бўлгани ўрганилаётгани айтилган.

Ўт сигаретдан ёки чивин ҳайдаш учун ёқиб қўйиладиган пиликдан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар билдирилган.

Оммавий ахборот воситалари расмийлардан бирининг ёнғин ёқилғи ортилган автомобилдан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларини келтирганлар.

Энди қашшоқ одамлар бошпанасиз ҳам қолишган.

Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасина ҳалок бўлганлар ҳаққига дуо қилган, у ёнғиндан жабр кўрганларга тез ёрдам, жумладан озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарур нарсаларни тарқатишга буйруқ берган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.