BBC navigation

Исроил-Ғазо можароси: Тел-Авивда автобус портлаган

Сўнгги янгиланиш 21 ноябр 2012 - 12:35 GMT

Ҳужум учун масъулиятни Ҳамас ўз бўйнига олди

Исроилнинг тижорий маркази ҳисобланмиш Тел-Авивда автобус портлаши оқибатида 21 одам жароҳат олган.

Исроил Бош Вазири Бенямин Нетаняхунинг воизи Офир Генделман твиттерда маълумот бера туриб, ҳарбий қароргоҳга яқин юз берган портлаш "террор амали" бўлганини айтган.

Қутқарувчилар портлашда жароҳат олган уч кишининг аҳволи оғир эканини билдирганлар.

Айни дамда Ғазода давом этаётган ҳужумларда 11 киши ҳалок бўлган.

Бу ҳодиса ортидан Ғазода кучли портлашлар эшитилган, Исроил футбол стадионини нишонга олган. Айни дамда фаластинлик жангарилар Исроилга ракеталар отишда давом этишган.

Полиция автобусга бомба ўрнатилганига ишонади ва гумондорларни қидира бошлаган.

Исроилнинг Ҳааретц газетаси жароҳатланганлар Ичилов касалхонасига олиб кетилаётганини хабар қилди.

Ғазо шаҳридаги овоз кучайтиргичлардан янграган эълонда портлаш ортида Фаластиннинг Ҳамас гуруҳи тургани айтилди.

Маҳаллий радио ҳужум ҳақида хабарни эшиттирар экан, баъзилар осмонга ўт очиб воқеани нишонлаганлар.

Ҳамас воизи Сами Абу Зуҳри Рейтерсга Ҳамас Тел-Авивдаги ҳужумга "оқ фотиҳа" бергани ва уни "Исроил қирғинига қарши табиий жавоб" деб кўришини айтган.

Тел-Авивда охирги бомба ҳужуми 2006 апрелида юз берганди, унда ҳудкуш ҳужумчи ресторанда 11 кишини ўлдирган.

Aзиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.