BBC navigation

Ошуро куни арафасида хавфсизлик хавотирлари

Сўнгги янгиланиш 23 ноябр 2012 - 10:39 GMT

Дунёдаги Шиа мусулмонлари Ошуро куни санасини нишонлашни бошлаганлар, қатор мамлакатларда хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилинган.

Афғонистонда 24 ноябр шанба куни Шиа мусулмонлари Муҳаммад Пайғамбар(САВ) набираси Имом Ҳусайннинг VII асрда ўлдирилган кунини мотам куни сифатида нишонлайдилар.

Шу муносабат билан Афғонистон пойтахти Кобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Шаҳарнинг турли бурчакларида автомобиллар текширилмоқда.

Ўтган йили Ошуро куни Шиалар мақбарасида худкуш ҳужумчи ўзини портлатгани оқибатида 56 инсон ҳалок бўлган, 160 дан ортиқ киши жароҳатланган эди.

Мамлакатнинг бошқа жойларида ҳам уюштирилган ҳужумлар оқибатида 80 га яқин инсон ҳаётдан кўз юмган эди.

Бу Афғонистонда Толибон қудратдан четлатилганидан кейин мамлакатда содир этилган энг катта мазҳаблараро ҳужум бўлган.

Ўтган йили Ошуро кунидаги ҳужумларда Афғонистонда 80 га яқин инсон ҳалок бўлган.

Ошуро маросимлари 23 ноябр жума куни Покистоннинг ҳам турли бурчакларида бошланган.

Шу муносабат билан Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик кейинги уч кун хавотирли кунлар бўлиши, террорчилик хуружлари юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Шиалар кўп йиғиладиган жойлар атрофларини ўраб олиш пайшанба кунидан бошланган.

Айрим шаҳарларда икки кун мобайнида мобил алоқа ўчирилиши ҳақида хабар қилинган.

Ироқнинг Карбало ва Ал-Қадимия шаҳарлари дунё Шиа мусулмонлари учун муқаддас шаҳарлар ҳисобланади.

Бу шаҳарларда ҳам Ошуро кунига тайёргарлик бошланган, хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Ошуро кунида мотам тутишни, Шиаларнинг бошқа амалларини Сунний мусулмонлар Ислом дини суннатига зид бидъат деб биладилар.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.