BBC navigation

Хусусий мулкни хитойча ҳурмат қилиш қанақа бўлади?

Сўнгги янгиланиш 25 ноябр 2012 - 15:43 GMT

Эртакларда айтилганидек, Лю Баоген эрталаб уйқудан кўзини очдию, уйи катта автотрассанинг қоқ ўртасида турганини кўрди.

Бу эртак ҳам эмас, Лю Баогеннинг туши ҳам эмас.

67 ёшли Лю Баоген ва унинг рафиқаси Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги Шиянгжанг қишлоғида истиқомат қилишади.

Нафақадаги кекса эр-хотин ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан 5 қаватли уй барпо этишган эди.

Нима бўлдию, Шиянгжанг раҳбарияти бу ердан янги йўл ўтказишни хоҳлаб қолдилар.

Автотрасса тушадиган жойга уйи тўғри келиб қолганларга кўчиш буюрилди.

Шиянгжангнинг 1000 дан ортиқ яшовчиси кўчирилди, лекин раҳбарият "ўжар чол-кампир"га дуч келиб қолишди.

бу ерга босинг Лю Баоген уйи ва янги автотрасса фотосуратларини томоша қилинг

Лю Баоген билан унинг оиласи ҳокимият ўзларига уйлари учун таклиф қилган товон пулини кам деб оёқ тираб туриб олди.

"Мен нима ҳам қила оламан. Ҳукумат кўммоқчи бўлса, мени шу ерга кўма қолсин. Улар менга берадиган 260 минг юанга(41700 АҚШ доллари) мен бунақа уй қура олмайман", дейди Лю Баоген.

Венлинг шаҳри атрофини кенгайтириш, янги темирйўл, меҳмонхоналар қуриш режасини ҳукумат бир неча йил олдин эълон қилган, жаноб Люнинг қўшнилари ҳали 2007 йилда кўчиб кетишган эди.

Расмийлар келиб уйи бузилиши учун товон пули таклиф қилишганида, Лю Баоген эндигина 600 минг юан сарфлаб, янги уйини қуриб битказганини айтади.

Ҳукуматдагилар ҳам хусусий мулкка худди Ғарб дунёсидагидек ҳурмат билан муносабат кўрсатишди, бироқ ўзларининг улкан режаларидан ҳам воз кечганлари йўқ.

Йўл 24 ноябр куни қуриб битказилди, аммо ҳали қатнов учун очилгани йўқ.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.