BBC navigation

Польшада ҳалол ва кошер йўлда мол сўйиш тақиқланди

Сўнгги янгиланиш 28 ноябр 2012 - 11:43 GMT

Оврўпо Иттифоқи диний талабларга мувофиқ мол сўйишга изн берувчи қонунни тасдиқлаш арафасида экан, Польша Конституцион Маҳкамаси ушбу амални ноқонуний, дея эълон қилди.

Конституцион Маҳкамага кўра, молларни ҳушида бўлган вақти бўғизлаб, жони чиққунча қонини оқизиш Польша қонунларига зид амалдир.

Польшадаги мусулмон ва яҳудий жамолари молларни айни ана шу йўлда сўядилар.

Лекин Оврўпо Иттифоқи томонидан бу йўлда мол сўйишга рухсат берилиши кутилаётган экан Пльша Коснтитуцион Маҳкамаси ҳукми не қадар кучга эга бўлиши номаълум.

2013 йил январ ойидан бошлаб диний талабларга мувофиқ молларни сўйиш амали ва стандартлари борасида Оврўпо Иттифоқининг янги қонуни кучга киради.

Польша Қишлоқ Хўжалиги вазирининг мамлакат радиосига айтишича, бу ҳолда Оврўпо Иттифоқи қонунлари устуворлик қилади.

Вазирга кўра, Польшадаги 17 қассобхонага диний йўлда молларни сўйишга рухсатнома аллақачон берилган.

Лекин жонзотлар ҳуқуқлари учун курашувчи фаолларга кўра, Оврўпо Иттифоқи қонунлари ҳар бир алоҳида мамлакатга ўз қоннуларини ишлаб чиқиш ҳуқуқини беради.

Польшадан олдин Швеция диний йўлда мол сўйишни тақиқлаган ягона Оврўпо давлати эди.

Польшда 1997 йили қабул қилинган қонунга мувофиқ фақатгина ҳушсиз бўлган молни сўйишга рухсат берилади.

Польша Конситуцион Маҳкамаси ҳукми танқидчиларига кўра, ушбу ҳукм мамлакатдаги диний озчиликларга нисбатан бетоқатликни англатиши мумкин.

Польша Президенти ҳам диний йўлда мол сўйишни "қадимий анъана", дея ёқлаб чиққан.

Немис фашистлари қатли омидан аввал Польша Оврўпо яҳудийларининг маркази ҳисобланарди.

Фашистлар босқини даврида мамлакат яҳудий аҳолиснинг деярли 90 фоизи, 3 миллионга яқин инсон ўлдирилди.

Польшдаги мусулмонлар сони эса ҳозирги кунда бир неча ўн минг кишидир.

Польшада ҳозирда нафақат ички эҳтиёж учун балки, араб давлатлари ва Исроилга экспорт учун ҳам ҳалол ва кошер гўшт ишлаб чиқарилади.

AFP хабар агентлигига кўра, ўтган йили ҳалол ва кошер гўшт экспортидан мамлакат ғазнаси 200 миллион евро фойда кўрган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.