BBC navigation

БМТ: СПИДга қарши курашда маълум ютуқлар бор

Сўнгги янгиланиш 1 декабр 2012 - 10:56 GMT

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг СПИД(ОИТС) га қарши кураш куни муносабати билан эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, дунёнинг 25 мамлакатида орттирилган иммун танқислиги билан зарарланиш 50 фоизга камайган.

Дунёда ОИТСга қарши кураш куни бу йил 25-марта нишонланмоқда.

Охирги маълумотларга қаралса, ОИТС билан хасталанганларнинг энг кўпи, бу борада маълум бир ютуқларга эришилганига қарамасдан, барибир Африка давлатларига тўғри келмоқда.

"Эфиопия, Малавия ва Ботсвана мамлакатларида ВИЧ вирусига чалинганларнинг сони кескин камайгани кузатилган. Бу уларни эпидемияни назоратга ола бошлаганини кўрсатади", дейди ОИТСга қарши кураш марказининг директори Мишель Сидибе Би-би-си билан суҳбатда.

Шу билан бирга, дунёнинг бошқа минтақаларидаги ҳисоботлар ВИЧни юқтиришнинг янги турлари кўпайгани, айниқса ёш эркаклар орасида бир жинсли алоқалар туфайли касалликнинг ортаётганини кўрсатади.

Соғлиқни ҳимоя қилиш миллий агентлигининг 2011 йилги маълумотларига биноан, Буюк Британияда шу йўл билан касалланганлар кескин ортган.

Россияда ВИЧга йўлиққанлар сони 12 фоизга ошгани айтилади.

АҚШнинг касалликни профилактика ва назорат қилиш марказлари ҳам эркакларнинг эркаклар билан жинсий алоқаси ва 13 ёшдан 24 ёшгача йигитлар орасида бу ҳол кучайганидан хавотирлар билдирган.

Ҳисоботларга кўра, АҚШда касалланганларнинг 26 фоизи ёш эркакларга тўғри келади. Ойига эса мамлакатда 1000га яқин киши касалликни юқтирар экан.

Хавотирли жиҳати шундаки, вирус олиб юрувчиларнинг 60 фоизи ўзларининг касалланганини билмай уни тарқатишда давом этишади.

Синхуа агентлигининг хабарига қараганда, Хитойда 2011 йилда ОИТСга чалинганлар 13 фоизга ошган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойда 500 мингга яқин вирус тарқатувчилар борлигини маълум қилади. Хитой ҳукуматининг тан олишича, касалланганларнинг кўпчилиги эркаклар билан яшайдиган эркаклардир.

Ҳисоботларга биноан, дунё бўйича 34 миллион киши ОИТСга йўлиққан. Бироқ рақамлар кўрсатишича, болалар ўртасида вирусга чалиниш 24 фоизга камайган.

Дунёнинг кўп мамлакатларида ВИЧ ва ОИТСни даволаш давлат томонидан амалга оширилсада, БМТнинг аниқлашича, жаҳон бўйлаб етти миллион зарарланган одамларга керакли дорилар етиб бормаяпти.

Ўзбекистондачи?

Ўзбекистонда охирги 10 ой ичидаги маълумотларга кўра, ОИТС(СПИД) вирусини юқтирган 3367 киши рўйхатга олинган.

Уларнинг аксарияти Тошкент ва Андижон вилоятларида қайд этилган.

Ҳисоботлар кўрсатишича, ОИТСни юқтирган эркаклар сони вирусни юқтирган аёлларникидан кўпроқ экан. Ўзбекистонда касалланганларнинг 52,5 фоизи эркак ва 47,5 фоизи аёл экани аниқланган.

Бироқ Ўзбекистонда ОИТСга қарши курашлар самара бериб, умумий рақамлар 4006 тадан 3584га қадар камайгани айтилади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.